"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Қизилқум" 1:3

Narzulla Saydullayev
29 мар 2020, 15:15
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда 4та футболга оида савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади. 

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига".  "Қўқон-1912" – "Қизилқум"

"Ўйин" соат 15:15да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

1-савол: ЖЧ-1998да учинчи ўринни олган жамоа қайси? Жавоб: Хорватия (Темурбек Валиев "Қўқон 1912" мухлиси биринчи бўлди)

2-савол: Европа чемпионлар лигаси финалига уч марта чиқиб учаласида ҳам мағлуб бўлган клуб қайси? Жавоб: "Атлетико" (Rasuljon  Obidjonov "Қизилқум" мухлиси биринчи бўлди) 

3-савол: 1998 йил Олий лигада қайси икки футболчи тўпурар бўлган? Жавоб: Игорь Шквирин ва Миржалол Қосимов.  (Shahzod Rasulev "Қизилқум" мухлиси биринчи бўлди)

4-савол: Учта турли клуб билан ЕЧЛ ғолибига айланган дунёдаги ягона футболчи ким? Жавоб: Кларенс Зеедорф.  (Jamshid Jalilov "Қизилқум" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади. "Қўқон-1912" – "Қизилқум" 1:3

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia