

Колумбиялик футболчи жамоадоши Керем Актуркоглу билан тўқнашувдан кейин юз суягини синдириб олгани тасдиқланди. 35 ёшли форвард тез орада жарроҳлик столига ётади. Унинг тикланиш муддати ҳозир номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Фалькао "Галатасарой" таркибига 2019 йилда "Монако"дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 15 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.



