UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  0 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  2 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  13 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  11 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  6 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  8 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  32 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7

Фаластин бош мураббийи Ўзбекистонга мағлуб бўлиш сабабини айтди Янгиликлар

Фаластин бош мураббийи Ўзбекистонга мағлуб бўлиш сабабини айтди

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Нуриддин Оул Али иштирок этди.

"Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб жамоавий ўйин эвазига ғолиб бўлди. Бизда кўплаб футболчилар жароҳат олишган ва уларнинг ўрнида ҳаракат қилган ўйинчилар ўз даражаларида ўйнай олишмади", - деди бош мураббий.

- Фаластин терма жамоаси бугун ўз даражасидан паст ўйнадими ёки Ўзбекистон биринчи турдаги ўйинга қараганда ўсишга эришганми?
- 1-турда ўйнаган баъзи етакчилар ўйнай олишмади. Ўшаларнинг ўрни билинди.

- Сўнгги 10 дақиқада Фаластин ҳужумкорликни оширди. Бу тактика эдими ёки Ўзбекистон пассив ўйнади деб ўйлайсизми?
- Охирги 10 дақиқада мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда эди ва табиийки ҳужумга ўтишимиз керак эди. Бундан ташқари ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумчини туширдик. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳам ўйин темпини туширишга уринди.

- Ўзбекистон ва Саудия Арабистони билан ўйнадинглар. Бу жамоалар ўртасидаги фарқни айта оласизми?
- Иккиси ҳам турли услубдаги жамоалар. Ўзбекистон асосан қанотлардан ўйнайди ва ҳужумчига тўп етказиб берилади. Саудия Арабистони эса марказдан ўйнайди ва қисқа пасларга асосланган.

- Жамоа бугун мағлуб бўлиб кейинги босқчига чиқиш имкониятини деярли йўқотди. Бу футболчиларга руҳий томонлама таъсир қилмайдими?
- Муваффақиятнинг асосий сабаби қаттиқ меҳнат. Кейинги ўйинларда бунга амал қиламиз.


TAS-IX Эмас



Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика