Факт! Охирги икки йилда Қувватов дарвозасига 10 марта пенальти белгиланди ва уларнинг ярми голга айланмади

Narzulla Saydullayev
14 май 2023, 09:10
Кеча Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди (1:0).

Учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида мезбонлар посбони Санжар Қувватов пенальтидан йўлланган зарбани қайтара олди.

Шундай қилиб, Қувватов бу мавсум Суперлигада ўз дарвозаси томон белгиланган 6та пенальтининг 3тасини қайтаришга эришди.

Ўтган йил Қувватов дарвозаси томон Суперлигада 4 марта 11 метрли жарима зарбаси белгиланганди ва посбон икки бор жамоасини голдан қутқариб қолганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia