Европанинг 2020 йилдаги энг яхши 3 клуби аниқланди
28 дек 2020 20:20
Янгиликлар
Европанинг 2020 йилдаги энг яхши 3 клуби аниқланди
Статистика мутахассислари тўпланган очколарни ҳисоблаб чиқишди.
Умумий очколар сони бўйича 2020 йилнинг энг яхши жамоаси "Реал Мадрид" бўлди (35 ўйин – 82 балл). "Бавария" испан клубини бемалол ортда қолдириши мумкин эди, аммо немислар камроқ учрашув ўтказишган (30 ўйин 79 очко).
3-ўрин "Милан"га насиб қилди. Жорий йилда 35 та ўйин ўтказган Стефано Пиоли жамоаси 79 очко жамғарган.
Кейинги поғоналарга "Ливерпуль" (34 ўйинда 76 балл) ва "Порту" (69 очко) жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 27 декабрь куни ўтган "Globe Soccer Awards" тақдирлаш маросимида "Бавария" йилнинг, "Реал" XXI асрнинг энг яхши клуби деб эътироф этилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар