UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Райола "Тоттенхэм"га де Врейнинг хизматларини таклиф этди  0 08:38"Челси" "Севилья" билан Кунде борасидаги битимга Зумани қўшиш мумкин  1 08:16Погба "Манчестер Юнайтед"нинг шартномани узайтириш борасида таклифига рад жавобини берди  5 07:52"Реал" ярим ҳимоячиси "Кадис"га ўтди  0 07:28Роналдунинг опаси ковиддан сўнг пневмония билан шифохонага ётқизилди. У Криштиану касалланганда, пандемияни ёлғон деб айтганди  0 07:06Азмун - "Рома"нинг бош мақсади, Шомуродов эса захира  10 01:53Ўртоқлик учрашувлари. ПСЖ "Севилья" билан дуранг ўйнади. "Сити" ва "Челси"да ғалаба  4 01:35Азмун "Байер"га ўтишга яқин  3 01:15"Ман Сити" Грилишнинг трансфери бўйича жуда катта қадам ташлади  0 00:56"Арсенал" Лаутаро Мартинес борасида "Интер"га таклиф юборди  4 00:37"Реал" Варан ҳақида: "18 та соврин ютилган 10 йил учун - миннатдормиз!"  3 00:17"Навбаҳор" Виктор Жалилов бошчилигида мавсумнинг иккинчи қисмига тайёрланмоқда  2 23:58МЮ Погба янги шартнома имзолашига ишонмаяпти. Клуб уни ПСЖга сотиб юбормоқчи   5 23:38Аллегри "Реал" таклифи ҳақида: "Пересдан миннатдорман. Аммо, клубга бўлган муҳаббатим сабаб "Юве"ни танладим"  3 23:19Расман: МЮ Вараннинг трансферини тасдиқлади  17

Европалик мураббий келгани билан шунга мос шароитга эгамизми? (Мулоҳаза учун мавзу) Янгиликлар

Европалик мураббий келгани билан шунга мос шароитга эгамизми? (Мулоҳаза учун мавзу)

Охирги пайтларда Ўзбекистон миллий терма жамоасини ким бошқаради деган савол кун мавзусидан тушмаяпти.

Бу ҳақда телеграм каналимизда сўровнома ўтказдик ва аксар иштирокчилар хорижлик мураббий керак деган фикрни илгари сурган. Албатта, Европада жаҳон тан олган мураббийлар кўп. Уларнинг ойлик маоши катталигини ҳам биламиз.

Айтайлик, биз кимнидир таклиф этсак, кичкина пул сўрамаслиги бор гап. Аввало ЎФА катта маош тўлашга тайёрми деган савол юзага келади. Бундан ташқари бошқа саволлар ҳам борки, чет элдан мураббий келиб терма жамоани бошқарадиган бўлса, бошқа муаммолар юзага чиқади.

Бердиев билан Кападзенинг ўз миссияси бор

Миллий жамоани агар маҳаллий мураббий бошқарадиган бўлса, кўпроқ Рўзиқул Бердиев билан Тимур Кападзе варианти тилга олинмоқда. Лекин ЎФА шу икки мураббийдан бирини танласа, ўйлаймизки, бу хато бўлади. Негаки Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан ОФК Кубогида қатнашяпти, мақсад эса мусобақани ютиш. Шу боис "Насаф" устозини терма жамоага тортмасдан ОФК Кубогида охиригача имконият берган маъқул. 

Тимур Кападзега келсак, яна уч йилдан сўнг Парижда навбатдаги Олимпия ўйинлари ўтказилади. Уч йил ҳаш-паш дегунча ўтади-кетади. Биз эса шу мусобақага ҳам йўлланма олишимиз керак. Тимур Кападзе айни пайтда Пролигадаги "Олимпик" клубини бошқаряпти ва жуда яхши натижалар қайд этмоқда. "Олимпик" - бўлажак Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўзаги эканини ҳисобга олсак, Кападзега ҳам охиригача имкон бериш лозим бўлади. 

Навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига Ўзбекистон терма жамоасини Кападзе тайёрлайди ва якунда кучли тўртликка кирсак, Олимпиада-2024га борамиз. Бундан кўриниб турибдики, Тимур Тоҳировичнинг ҳам ўз миссияси бор. Агар ЎФА Кападзени миллий жамоага қўядиган бўлса, унда олимпиячилар ва "Олимпик" клуби тақдири нима бўлади? Шу боис ушбу мураббийга ҳам тегмасдан, ўз ишини охиригача якунлаб қўйиш имконини берган маъқул.  



Европалик мураббий нима хоҳлайди?

Бизга маълум бўлишича, ЎФА яқин бир-бир ярим ой ичида янги бош мураббий номини эълон қилади ва билишимизча, ҳозир номзодларни ўрганиш жараёни кетмоқда. Бир ой - икки ой бир пасда ўтади-кетади. Янги мураббий келди ҳам дейлик, биздаги шароитлар унга маъқул келадими деган савол туғилади. 

Шароит деганда фақат ойлик маош билан қиммат квартирани айтаётганимиз йўқ. Айнан футболдаги шароитлар. Ҳар бир профессионал мураббий шартнома имзолашдан аввал қаерга келаётганини ўрганади, шароитлар билан танишади ва шундан сўнг маъқул келса шартнома тузади. Айтайлик, биз Кейруш даражасидаги мураббийни хоҳлаяпмиз, лекин тан олайлик, биздаги шароит Кейрушни олиб келадиган даражада эмас. 

Масалан, энг катта муаммолардан бири терма жамоамизнинг ўз базаси йўқлиги. Футболчилар фақат меҳмонхонада туради. Ҳали у меҳмонхона, ҳали буниси. Мустақил бўлганимизга 30 йил бўлди, лекин терма жамоа учун биронта база қурилмагани одамни ҳайрон қолдиради. Футболда ишлашни бошлаганимдан бери билганим шу - бизникилар доим меҳмонхонада яшаб келади. 

Агар терма жамоа сафарга кетса тушунарли, лекин Тошкентда йиғилган маҳал нега энди меҳмонхонада туриши керак? Ундан кўра ўз базамиз бўлиб, ёнида бир-иккита майдон, сауна-бассейн, тренажёр зал, дам олиш хоналари, ошхона ва бошқалар бўлгани яхши эмасми? 

Бундан ташқари меҳмонхонада туриш кўпинча халақит беради. Чунки меҳмонхона меҳмонлар учун хизмат қилади. У ерда тўй бўлиши мумкин, банкет, туғилган кунлар, мусиқа баланд қўйилади, кафе-ресторанлар ишлайди. Бу эса муҳим ўйинлар олдидан жамоамизнинг тайёргарлигига салбий таъсир кўрсатади. 



Майдон масаласи

Яна бир муаммо шуки, миллий жамоамиз машғулот ўтказадиган аниқ бир майдон йўқ. Ҳали қарасанг, "Пахтакор" ёки "Бунёдкор"да, ҳали қарасанг ТТЙМИ ёки "Жар" стадионида машғулот олиб борилади. Бу ҳам ортиқача ташвиш келтириши аниқ, чунки жамоа администраторлари нуқул машғулотга керакли ашёларни у ёқдан бу ёққа ташиб юришади. 

Шундай экан, майли ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларни қўя турайлик, лекин бош жамоамиз биринчи навбатда ўз майдонига эга бўлиши шарт. Агар база қурилиб, майдон база ёнида бўлса, бу янаям яхши.

Тиббий хизмат кўрсатиш масаласи

Замонавий футболда футболчиларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш аллақачон биринчи планга чиққан. Кристиан Эриксен воқеаси ҳаммамизни янада ҳушёр бўлишга чақирдли. Футбол - оғир нагрузкали ўйин. Бу ерда тўқнашув, яккакурашлар кечади, атрофдагиларнинг босими бўлади, бу эса табиийки юракка таъсир қилади. 

Спортчиларнинг юраги бошқача уради деган гап бежиз айтилмаган. Фикримизча, Эриксен воқеасидан сўнг ФИФА, УЕФА, ОФК, қўйингки барча футбол ташкилотлари футболчиларга тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича турли қарорлар қабул қилади. Бизда ҳам бу борада тегишли ишларни амалга ошириш кутилмоқда. 

Тиббий хизмат фақат ўйин пайтида бўлмайди, футболчи терма жамоа йиғинига келиб қўшилганидан то йиғин охиригача шифокорлар назоратида бўлади. Шифокор яхшилаб текшириши учун унга шароит керак. Шу ўринда терма жамоа футболчиларига тиббий хизмат сифати юқорими деган савол юзага келади. 

Айтайлик, бизда база йўқ ва база бўлмаганидан кейин алоҳида медицина хонаси (Medical room) ҳам йўқ. Шу боис жамоамиз аъзолари меҳмонхонага йиғилганда шифокорлар мажбуран битта хонани олиб, барча медикаментларни ўша хонага олиб киришади. Бошқа меҳмонхонага кўчсак, шифокор ва унинг ёрдамчилари иккитадан сумка кўтариб медикаментларни бошқа ёққа ташишади. 

Аслида булар бўлиши керак бўлган элементар нарсалар. Лекин бизни жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси шунчалик "кўр" қилиб қўйганки, бу каби жиҳатларга кўп ҳам эътибор қаратмаймиз, хаёлимизда фақат ЖЧга чиқиш бўлади. У ерга бориш учун эса аввало ўзимизда шароитни зўр қилиб қўйиш керак.  



Хорижлик мураббий келди ҳам дейлик

Чет эллик мураббий келганда аввало шароит билан танишади деб айтиб ўтдик. Менга базани, майдонни, футболчилар дам оладиган хоналарни, ошхонани, тренажёр машқлари ўтказадиган зални кўрсат дейди, ахир шундай пайтда уни бирорта меҳмонхонага олиб бормаймиз-ку.

Мураббий қанча маош олиши, қандай шартларга кўра шартнома тузиши бу унинг шахсий иши. Биз унинг тайёргарлик бўйича қўядиган талабларини бажара оламизми деган саволга жавоб ахтаришимиз лозим. Бирорта машҳур мураббийни олиб келиб, унга осмондаги пулларни ваъда қилиб, лекин шароит билан таништиришга келганда кўрсатадиган ҳеч нарсамиз йўқлигини айтиб уялиб қолишни хоҳламаймиз. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

+16   
25 июн 14:55:33
BERLUSKONI
Манимча ҳамма нарса шароитга боғлиқ эмас. Чунки 3-босқичга чиққан жамоаларни ичида умуман уйи йўқ футболчилар ўйнаётган Сурия бор. Биронтасини уци йўқ портлатиб юборишган жангарилар. Маош олишмайди. Меҳмонхона ҳақидаку гапирмасаям бўлади. Тренажёр зали бало бадтарлари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Уйи жойи йўқ одамга бу нарсалар нимага керак. Лекин уларнинг қалбида ВАТАНГА БЎЛГАН ОТАШИН МУҲАББАТ БОР! Ана нима учун улар 3-босқичда! Ана нима учун улар бизни Тошкентда ютиб кетишди! Чет элдан мураббий олиб келамизми ёки Марс, Юпитер сайёрасидан олиб келамизми манимча барибир Жаҳон чемпионатига чиқолмасканмиз. Футболчиларимиз европа, Осиёнинг зўр жамоаларида ўйнайдими А серияни титратадиган ҳужумчимиз борми фарқи йўқ. Биз барибир чиқолмаймиз. Кичкина табиб фильмида айтадику, сиз гуноҳ иш қилиб қўйгансиз дегандай футболимиз ичидаги чириган иллатлар, Суперлигадаги ҳакамларнинг ёппасига бир жамоага ён босиши каби хунрезликлар тугамаскан бизлар терма жамоамиздан ЖЧ иштирокчиси ёки Осиё чемпиони бўлишини кутишимиз ноўрин. ТИЗИМ чириб кетган. Буни ҳаммамиз билиб турибмиз. Лекин уни ботқоқликдан олиб чиқадиган мардлар топилмаяпти...
+14   
25 июн 14:11:21
futbol_xalqniki
Manga bizni jurnalistlar faqat "zakaznoy" maqola yozadiganga o'hshaydi.... Maqola muallifi Iroqda qanaqa sharoit borligi bilan qiziqib ko'rdimi?
Yoki Sénégalda qanaqa sharoit bor ekan? Senegalda bor yo'g'i 1 ta shahar Bor! Poytaht Dakar! Iroq urush tufayli vayron bo'lgan! Suriya haqida hech narsa demayman!
Sharoiti biznkikidan ancha yahshi davlatlar bor... Masalan Malayziya, Singapur... futboli darajasi past!


Aytgandek.. Kopadzening intervyusini o'qib qoldim... Nima emish, chet eldan murabbiy kelsa bizning futbolimiz falsafasiga to'g'ri keladiganini olib kelish kerak ekan! Tushunmadim bizda qanaqa futbol falsafasi bor? Biz nima Brazilia, Germaniya yoki Ispaniyamizmi? O'sha Kopadze aytgan "uslubi eskirib, orqada qolgan, qari Kuper " futbolimizninh zaif joyini ko'rsatib bergandi.
Masalan O'zbek boksi deyishsa butun dunyo taniydi, chunki o'z falsafamizga egamiz.
Futbolimizga faqat chet eldan futbolimizga yangi falsafa olib kiradigan murabbiy kerak!
+12   
25 июн 14:20:59
Hoffen Motorol
Бечоралар.
Нуқул мехмонхонада яшар экан.
Аниқ машғулот майдони йуқ экан.
Бир қарасанг Пахтакор бир қарасанг Бунёдкорда шуғулланар экан.
Администраторлар хам нарсаларни уёқдан буёққа ташиб чарчар экан....
Нақадар қийин-а?
+11   
25 июн 14:00:50
FC CHELSEA NAVBAXOR
Сурия ,Фаластин, Ирок , Яман деган давлатларда уруш булиб тинчлик нима билмайди.
Лекин уларнинг айримлари кейинги боскичда.

Оддий Дарди юук деган туркга 1 .3 милйон доллор берганда бир майдон ва бир йотокхона килиб беролмайдими.
Шунчаки Узимиздан термага хечкимни якин юлатмасак бу йоги яхши булади.
+8   
25 июн 14:51:00
Nodir Ashrapov
Хорижлик мураббий келди ҳам дейлик

Чет эллик мураббий келганда аввало шароит билан танишади деб айтиб ўтдик. Менга базани, майдонни, футболчилар дам оладиган хоналарни, ошхонани, тренажёр машқлари ўтказадиган зални кўрсат дейди, ахир шундай пайтда уни бирорта меҳмонхонага олиб бормаймиз-ку.

Мураббий қанча маош олиши, қандай шартларга кўра шартнома тузиши бу унинг шахсий иши. Биз унинг тайёргарлик бўйича қўядиган талабларини бажара оламизми деган саволга жавоб ахтаришимиз лозим. Бирорта машҳур мураббийни олиб келиб, унга осмондаги пулларни ваъда қилиб, лекин шароит билан таништиришга келганда кўрсатадиган ҳеч нарсамиз йўқлигини айтиб уялиб қолишни хоҳламаймиз.

sizzi ketiz tomib qopti Xayrulla))))))))) dubay turkiya yeginlarichi bazalarimiz bemalol javob beradi undan kora cheteldan murabiy kesa ishiga aralashishomidi pulli yuvishomidi yoki ulada adolat bor bizada yoligi uchunam kelishi holamidi dib etib quying duhiz bosa jurnalist digan hamasini negativlani yozib tashidi laganbardorlik qmidi erkeeeeeeee
+6   
25 июн 14:08:14
⚽️FANAT M-YU⚽️
Ey Tuuf Sanga Aqlli u narsani juda yahshi bilamiz O‘sha Eronni boshqargan Murabbiy Keyrushga bizning Sharoit to‘liqligicha qanoatlantiradi Kuper keldiku Nima Keyrushni olib kelish muommomi Kerak bo‘lsa Shu Eronning ham o‘z Bazasi yo‘q Stadion ham Esteglal nomi bilan mash hur 100 mimg kishilik Stadionda o‘tkazadi o‘z mashg‘ulotlarini Stadion Klub homiyligiga tegishli Har nimani yozib tashlavermang odamni ensasini qotirif Aqilli bo‘lsangiz borib UFA Dagilarga tushuntiring Hayrillajon
+6   
25 июн 14:03:13
MirZohiD
Shota undo Shota bundo dislayu lekin Shota Arveladze Paxtakorga kelib shunaqa sistema yaratti har bitta elementar narsalani chetta qoldirmadi. Paxtakorri OCHL yutomagani uni aybimas kere bosa yutishiyam mumkinidi bu Paxtakor tarkibida deyarli kuchli ligioner yogidi cheran derdiyokki hisobga olmase ulayam judayam kuchli dimagan bolardim lekin Wota bor massalliqdan tayalladi. Paxtakor oziga bogan iwonch wunaqa kuchli ediki man bu yil aniq chempion boladi dib oylaganidim Masharipovi qizil omaganiga qadar lekin nasib qimadi. Wu yil Paxtakordan osiyo grand jamoalariyam qorqip turdi tarkibida paxtakor futbolchilaridan 10baravar qimmat kuchli ligeoneri bor komandalayam. Lekin Shota Arveladze pulini oqladi u borini berdi unga RAHMAT etkan bolardim. U PAXTAKORRI koromidigan galamisla Shota haqida giybatdan charchamidi. SHOTAGA kere bosa oyinni wundo oberiwwiyam taklif qiliwkan yengi keganida lekin u bundan bow tortkan uni bilgan biladi.
+6   
25 июн 13:55:07
Obidjon Ummatov
Хайруллага маззада)
Ўзбекистондаги ҳамма стадион ва базалардан фойдаланишга хаққи бор МТЖни чунки ҳаммаси давлатникику. Шароит йўқ деб кейинги ЖЧгаям чиқмасмиз а! Шотани опкелиш к.к у бизни шароитни билади демоқчида бу! КЕРАКМАС ШОТА!!!
+5   
25 июн 15:16:49
Maqsad
хаёлимизда фақат ЖЧга чиқиш бўлади. У ерга бориш учун эса аввало ўзимизда шароитни зўр қилиб қўйиш керак. Э барака топгур, кейинги босқичга чиққан Сурия хам уйсиз базасиз юрибдику...
+5   
25 июн 15:07:38
Sky Sports Football
"....ЎФА яқин бир-бир ярим ой ичида янги бош мураббий номини эълон қилади ва билишимизча, ҳозир номзодларни ўрганиш жараёни кетмоқда..."

nega bu jarayon yopiq eshitlar ortida bo'lib o'tyapti? Nega bu millat jamoasi taqdirini bir guruh chalasavodlar hal qilishi kerak? Nega o'sha "nomzodlar ro'yxati" xalqdan sir tutilmoqda?

Javob:
hech qanaqa nomzodlar ro'yxati yo'q! UFA faqat 1 yoki 2 ana boring shoshilib qayerga ham boramiz deb 6 oy kutadi, xalqni bo'lib o'tgan voqealarni biroz unutib hovuridan tushishini kutadi, keyin milliy jamoani begona qilmaylik deb kopande yo arveladzeni olib keladi va ming xil sabablar ko'rsatib, turli xil zakaz maqolalar chiqaradi, qarabsizki olam guliston!

Yechim:
UFA degan tashkilot va uni ustidan bo'lgan davlat nazoratiga barham berish kerak. Futbol tizimini yangidan qurish kerak
+5   
25 июн 14:51:33
Badjio
Бу билан нима димокчи бу журналист , узича узимизни мурабийларга намёк кивотими Темур нимани койилати ки уни мурабийлика номзод киб курсатасилар,ё ки долясини олиб булдиларингми , бизни халкимизни энг нозук жойи шундаки бизни халк эргашувчан хисобланади 1-2 та журналист чикиб ,уларга кушилиб айрим ФАН КЛУБ
сардорлари Темур яхши дийишса халкимиз байрок кутариб югуради олдинга,Абрамов хам худди шу йул билан мурабий булганди охирида халк айбдор гуёки халк уни танлаганди,карочиевропа ё Ж.Америка дан мурабий об келиш керак
+5   
25 июн 14:49:18
Бахтигалий
заказной
+5   
25 июн 14:16:20
tigr7404
futbol_xalqniki фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Manga bizni jurnalistlar faqat "zakaznoy" maqola yozadiganga o'hshaydi.... Maqola muallifi Iroqda qanaqa sharoit borligi bilan qiziqib ko'rdimi? Yoki Sénégalda qanaqa sharoit bor ekan? Senegalda bor yo'g'i 1 ta shahar Bor! Poytaht Dakar! Iroq urush tufayli vayron bo'lgan! Suriya haqida hech narsa demayman! Sharoiti biznkikidan ancha yahshi davlatlar bor... Masalan Malayziya, Singapur... futboli darajasi past! Aytgandek.. Kopadzening intervyusini o'qib qoldim... Nima emish, chet eldan murabbiy kelsa bizning futbolimiz falsafasiga to'g'ri keladiganini olib kelish kerak ekan! Tushunmadim bizda qanaqa futbol falsafasi bor? Biz nima Brazilia, Germaniya yoki Ispaniyamizmi? O'sha Kopadze aytgan "uslubi eskirib, orqada qolgan, qari Kuper " futbolimizninh zaif joyini ko'rsatib bergandi. Masalan O'zbek boksi deyishsa butun dunyo taniydi, chunki o'z falsafamizga egamiz. Futbolimizga faqat chet eldan futbolimizga yangi falsafa olib kiradigan murabbiy kerak!
100% тугри, агар имкони булганда боксни хам ..... киларди. У ерда яккакураш, таниш-билиш жуда катта рол уйнамайди. Эркатойлар хам ишлашга мажбур булади. Булмаса бир кки зарбадан кейин накаутда.
+4   
25 июн 17:47:51
HaaHaaa
BERLUSKONI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Манимча ҳамма нарса шароитга боғлиқ эмас. Чунки 3-босқичга чиққан жамоаларни ичида умуман уйи йўқ футболчилар ўйнаётган Сурия бор. Биронтасини уци йўқ портлатиб юборишган жангарилар. Маош олишмайди. Меҳмонхона ҳақидаку гапирмасаям бўлади. Тренажёр зали бало бадтарлари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Уйи жойи йўқ одамга бу нарсалар нимага керак. Лекин уларнинг қалбида ВАТАНГА БЎЛГАН ОТАШИН МУҲАББАТ БОР! Ана нима учун улар 3-босқичда! Ана нима учун улар бизни Тошкентда ютиб кетишди! Чет элдан мураббий олиб келамизми ёки Марс, Юпитер сайёрасидан олиб келамизми манимча барибир Жаҳон чемпионатига чиқолмасканмиз. Футболчиларимиз европа, Осиёнинг зўр жамоаларида ўйнайдими А серияни титратадиган ҳужумчимиз борми фарқи йўқ. Биз барибир чиқолмаймиз. Кичкина табиб фильмида айтадику, сиз гуноҳ иш қилиб қўйгансиз дегандай футболимиз ичидаги чириган иллатлар, Суперлигадаги ҳакамларнинг ёппасига бир жамоага ён босиши каби хунрезликлар тугамаскан бизлар терма жамоамиздан ЖЧ иштирокчиси ёки Осиё чемпиони бўлишини кутишимиз ноўрин. ТИЗИМ чириб кетган. Буни ҳаммамиз билиб турибмиз. Лекин уни ботқоқликдан олиб чиқадиган мардлар топилмаяпти...
Xamma gapirsayam san gapirma churka!!!
+4   
25 июн 14:57:19
Timur Aliyev
"Zakaz" maqola bolibdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика