UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  109 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

Европа Суперкубоги. "Челси" "Вильярреал"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чемпион бўлди Янгиликлар

Европа Суперкубоги. "Челси" "Вильярреал"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чемпион бўлди

Бу ерда Европа Суперкубоги учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

"Челси" (Англия) – "Вильярреал" (Испания) 1:1 (6:5 - пенальтилар сериясида)

Голлар: Ҳаким Зийеч 27', Жерард Морено 72

"Челси" - Менди, Зума, Чалоба, Рюдигер, Хадсон-Одои, Канте, Ковачич, Алонсо, Зийеч, Хавертц, Вернер.

"Вильярреал" - Асенхо, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Педраса, Йереми, Капу, Тригерос, Альберто Морено, Херар Морено, Диа.

Огоҳлантиришлар: Рюдигер 44', Томас Тухел ("Челси" бош мураббийи) 45', Даниел Раба 118


"Челси" чемпион!!!

Ўн тўртинчи зарба - Раул Албиоль гол ура олмади!!! 

Ўн учинчи зарба - Рюдигер гол урди - 6:5.

Ўн иккинчи зарба - Фойт ҳам имкониятдан фойдаланди - 5:5. 

Ўн биринчи зарба - Пулишич ҳам гол урди - 5:4.

Ўнинчи зарба - Раба гол урди - 4:4.

Тўққизинчи зарба - Жоржиньо ҳам гол урди - 4:3.

Саккизинчи зарба - Мойсес Гомес ҳам гол уришга эришди - 3:3.

Еттинчи зарба - Маунт ҳам гол урди - 3:2.

Олтинчи зарба - Эступиньян гол урди - 2:2.

Бешинчи зарба - Маркос Алонсо гол урди - 2:1.

Тўртинчи зарба - Мандининг зарбаси ва Кепадан ҳам сейв - 1:1 ҳисоб!

Учинчи зарба - Аспиликуетта гол урди!

Иккинчи зарба - Морено зарба берди ва гол урди.

Биринчи зарба - Ҳаверц зарба берди, Асенҳодан сейв!

Пенальтилар серияси бошланмоқда!

120+1. Ўйиннинг асосий вақти ҳам, қўшимча бўлимлари ҳам дуранг билан якунланди. Навбат пенальтилар сериясига!

120. Учрашувнинг қўшимча бўлимларига 1 дақиқа қўшиб берилди.

119. Ўзгариш! "Челси" дарвозабони Менди ўрнига захира дарвозабони Кепа майдонга тушди.

118. Огоҳлантириш! Даниел Рабага сариқ карточка кўрсатилди. "Челси" жарима зарбасига эга.

112. "Челси" ўйинни пенальтилар сериясига қадар олиб бормоқчи эмас. Жамоа тезроқ гол уриб олиш ҳаракатида.

107. ЗАРБА! Маунтнинг берган зарбасини Асенхо қайтариб юборди. 

105. Учинчи бўлим якунига етди.

100. Пулишичда яхши имконият пайдо бўлди бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

98. Ўйиннинг темпи юқори эмас. Ҳар икки жамоа аъзолари навбатма-навбат тўп йўқотишмоқда. 

91. Ўзгариш! Пино ўрнига Манди майдонга тушди.

91. Учинчи бўлим бошланди. 

90+4. Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Навбат қўшимча бўлимларга. 

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Челси" голдан кейин фаолликни оширмоқда.

86. Ўзгариш! Морено ўрнига Морланес, Диа ўрнига Раба майдонга тушди.

82. Ўзгариш! Хадсон-Одои ўрнига Асриликуетта майдонга тушди.

Жерард Морено тўпни олдинга узатди, "Вильярреал" футболчини оёғининг орқа томони билан тўпни Моренога қайтарди. Унинг берган зарбаси эса дарвозага бориб тушди.

73. ГОЛ! Ҳисоб тенглашди.

69. Ўзгаришлар! Гаспар ўрнига Капу, Мойсес Гомес ўрнига Тригерос майдонга тушди. 

66. Ўзгаришлар! Канте, Вернер ва Зумалар ўрнига Маунт, Жоржиньо ҳамда Кристенсенлар майдонга тушди. 

63. Ўйин темпи юқори эмас.

58. Ўзгариш! Педраса ўрнига Эступиньян майдонга тушди.

52. "Челси" дарвозабони Менди тўпни ўйинга киритишда хатога йўл қўйди. Натижада "Вильярреал" голга яқин келди аммо дарвоза томон берилган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди. 

48. "Челси" иккинчи бўлимни фаоллик билан бошлади.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди. 

Статистика! Дарвоза томон зарбалар - 5 - 3. Аниқ зарбалар 3 - 2.

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Испанлар бўлим сўнггида яхши имкониятга эга бўлишди бироқ вазият кўкка совурилди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. Ўзгариш: Зийеч ўрнига Пулишич майдонга тушди.

42, Ҳаким Зийеч жароҳат олиб майдонни тарк этмоқда. 

33. "Вильярреал" голдан сўнг бироз фаолликни оширди.

Кай Ҳаверц чап қанотдан тўпни узатди ва Ҳаким Зийеч гол урди.

27. ГОЛ! Зийеч ҳисобни очди!

25. Статистика! Тўп назорати бўйича устунлик - "Челси" - "Вильярреал" - 72% - 28% 

21. Ўйиндаги устунлик "Челси" тарафида.

15. Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаси хотимжамлик билан ўтди. Ҳозирча айтарли голли вазият бўлмади.

11. "Вильярреал" жамоаси бурчак зарбасига эга бўлди. Раул Албиолга тўп узатилди, аммо у дарвоза томон зарба беролмади.

6. Дастлабки ҳужум ҳам англияликлар томонидан уюштирилди.

3. Ўйиннинг илк дақиқаларини "Челси" тўпни назорат қилиш билан бошлади. 

1. Учрашувга старт берилди!

Жамолар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ғолибга тақдим этиладиган кубок

Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам стадионга етиб келишган. Футболчилар ҳозирда майдонда ўйинолди расмий машғулотларда иштирок этишмоқда. 

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Европа Суперкубоги доирасидаги "Челси" - "Вильярреал" учрашувини онлайн тарзда кузатиб боришга таклиф этамиз! 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика