Европа Лигасида кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилган жамоалар билан танишинг

8 ноя 2019, 01:51
ЕЛ 4-туридан ўрин олган бир қанча учрашувлар якуннланди.

Плей-офф масаласини "Севилья", "Базел" ва "Селтик" клублари ўзлари учун кафолатлаб қўйдилар.

"Севилья" "Дюделанж" (5:2) клуби устидан ғалаба қозонди ва ҳисобидаги очколар сонини 12 тага етказиб олди. Шу тариқа андалусияликлар кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ижобий ҳал этишди.

"Базель" эса 10 очко тўплагани ҳолда "Краснолар" ва "Хетафе" клубларидан 4 очко илгарилаб кетди.

"Селтик" клуби Римда қаҳрамонлик кўрсатиб "Лацио"ни қийин аҳволга солиб қўйгани ҳолда ўз мақсадига эришди. Шотландия клуби 3-ўриндаги "Лацио"дан 7 очко илгарилаб кетди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia