Еврокубоклар. “Барса” – “Наполи”, “Севилья” – “Рома” ва яна бир баҳс ўтказилмаслиги мумкин

Eldor Akmurzayev
11 мар 2020, 20:10
Еврокубоклар доирасида ўтадиган Испания ва Италия жамоалари ўртасидаги беллашувлар коронавирус эпидемияси туфайли ўтказилмаслик хавфи мавжуд.

Ҳозирда Испания ҳукумати Италия самолётларини мамлакатга киритмаслик бўйича қарор қабул қилган.

ЕЧЛ. 1/8. “Барселона” – “Наполи”

Шу боис, “Наполи”нинг Каталонияга учадиган самолёти қўнишга рухсат олмайди. Бироқ, неаполликлар “Барселона”га қарши жавоб баҳсида қатнашиш учун бошқа вариантларни ҳам қидириб кўрмоқчи. Масалан, Италия жамоаси Франция орқали Испанияга учиши мумкин. Аввалроқ, мазкур баҳс мухлисларсиз ўтиши маълум қилинганди.

Европа Лигаси. 1/8 финал. “Севилья” – “Рома”

“Рома”да эса юқоридаги вариант тўғри келмаслиги маълум бўлди. Римликлар “Севилья”га қарши баҳсга Португалия орқали учмоқчи эди, аммо мамлакат ҳукумати бунга розилик бермаган.

Европа Лигаси. 1/8 финал. “Интер” – “Хетафе”

“Хетафе” ҳам Италияда коронавируснинг тарқалиш хавфи юқорилиги боис Миланга бормоқчи эмас. Жумладан, испан клуби раҳбари Анхель Торрес "Жузеппе Меацца"даги беллашувга учмаслигини айтган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Diario Sport