Еврокубок баҳслари июнда ҳам ўтказилмайди, янги мавсум эса жуда кеч бошланади

Eldor Akmurzayev
1 апр 2020, 21:40
Бугун, УЕФА ташкилотга аъзо 55 мамлакат ассоциациялари билан биргаликда видеоконференция ўтказди.

Унга кўра, терма жамоалар ўртасида июнь ойига белгиланган барча учрашувлар номаълум муддатга қолдирилди.

Раҳбарият еврокубок ўйинларини июль ойида бошлаш мумкинлигига ишонмоқда. Миллий чемпионатларнинг 2019/20 йилги мавсумини эса августнинг охирларида якунлаш режалаштирилмоқда.

Шунда, Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигасининг янги мавсуми октябрнинг иккинчи ярмида бошланиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: El Partidazo de COPE