UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  0 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  2 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  1 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  6 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  2 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  6 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  5 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  6 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  4

ЕВРОгача. "Скуадра Адзурра" билан танишамиз Янгиликлар

ЕВРОгача. "Скуадра Адзурра" билан танишамиз

Евро-2020 стартига тобора оз фурсат қолмоқда.

Турнирнинг финал босқичи 11 июнь куни Римда Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Шу туфайли бугун "мовий гвардия"нинг ҳозирги таркиби ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Скуадра Адзурра" 2018 йилги мундиал йўлланмасини қўлдан чиқаргач, жамоага Роберто Манчини олиб келинди. Тажрибали мутахассис 2 йил ичида қитъадаги энг рақобатбардош жамоани тузишни уддалади. Унинг шогирдлари ЕВРО саралашини мукаммал тарзда ўтказиб, 100 фоизлик натижа қайд этишди. Финляндия, Греция, Босния, Арманистон ва Лихтенштейн билан бир гуруҳдан ўрин олган итальянлар 10 ўйинда 37 та гол уриб, фақат 4 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.

Жамоанинг голларига қуйидаги футболчилар муаллифлик қилишди:

5 - Андреа Белотти

3 - Лоренцо Инсинье, Чиро Иммобиле, Николо Барелла, Жоржиньо

2 - Мойзе Кин, Фабио Квальярелла, Марко Верратти, Федерико Бернардески, Николо Заньоло, Алессио Романьолли

1 - Стефано Сенси, Леонардо Паволетти, Леонардо Бонуччи, Лоренцо Пеллегрини, Эл Шаарави,Франческо Ачерби, Рикардо Орсолини, Федерико Кьеза

Роберто Манчини қитъа чемпионатига қуйидаги футболчиларни жалб қилди:

Дарвозабонлар: Краньо ("Кальяри"), Доннарумма ("Милан"), Мерет ("Наполи"), Сиригу ("Торино").

Ҳимоячилар: Ачерби ("Лацио"), Ладзари ("Лацио"), Бастони ("Интер"), Бираги ("Фиорентина", Бонуччи ("Ювентус"), Кьеллини ("Ювентус"), Ди Лоренцо ("Наполи"), Флоренци (ПСЖ), Манчини ("Рома"), Спинаццола ("Рома"), Толой ("Аталанта").

Ярим ҳимоячилар: Барелла ("Интер"), Сенси ("Интер"), Кастровилли ("Фиорентина"), Кристанте ("Рома"), Пеллегрини ("Рома"), Локателли ("Сассуоло"), Пессина ("Аталанта"), Верратти (ПСЖ).

Ҳужумчилар: Белотти ("Торино"), Берарди ("Сассуоло"), Распадори ("Сассуоло"), Бернардески ("Ювентус"), Кьеза ("Ювентус"), Грифо ("Фрайбург"), Иммобиле ("Лацио"), Инсинье ("Наполи"), Политано ("Наполи"), Кин (ПСЖ).

Италия терма жамоаси гуруҳ ўйинларининг барчасини Римда ўтказади. "Скуадра Адзурра"ни кутаётган баҳслар тақвими билан танишинг:

1-тур

Туркия — Италия, "Олимпия стадиони" (Рим)

11 июнь (23:00)

2-тур

Италия — Швейцария, "Олимпия стадиони" (Рим)

16 июнь (23:00)

3-тур

Италия — Уэльс, "Олимпия стадиони" (Рим)

20 июнь (20:00)

Ф.Р.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика