UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  11 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  8 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  25 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  10 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6

Евро-2024. Миржалол Қосимов: “Мусобақа фаворити ва чемпионлик? Бу саволга 15 июль куни эрта тонгда жавоб беришим мумкин” Янгиликлар

Евро-2024. Миржалол Қосимов: “Мусобақа фаворити ва чемпионлик? Бу саволга 15 июль куни эрта тонгда жавоб беришим мумкин”

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Евро-2024 мусобақаси старт олади.

Ўз вақтида нуфузли халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган, ўсмирлар ўртасида Жаҳон ва Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, ҳозирда Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов билан бўлажак Евро ҳақида суҳбатлашдик. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиласиз ва нима учун?

- Менга кўпроқ испанияликларнинг ўйин услуби ёқади. Шу боисдан ҳам, Испания терма жамоасига мухлислик қиламан.

- Бу мусобақада қайси терма жамоадан кутилмаган натижа кутяпсиз?

- Кўпчилик бу сафар Италия терма жамоасини жиддий қабул қилмаяпти. Жумладан Жозе Моуриньо ҳам италияликларни ғолиб сифатида кўрмаётганини айтди. Лекин мен Италия терма жамоасини анчадан бери кузатиб келаман ва Аппенин ярим ороли вакиллари ҳар қандай кучсизланган таркиб билан ҳам мўъжиза кўрсатиши мумкинлигига бир неча бор гувоҳ бўлганман. Шунингдек, Бельгия ва Португалия терма жамоаларидан ҳам сюрприз кутиш мумкин.

- Биринчи кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган, уни қандай хотирлайсиз?

- Кўз очиб кўрган илк Европа чемпионатим 1987 йил ўсмирлар ўртасида Францияда бўлиб ўтган қитъа чемпионати ҳисобланади. Ўшанда биз, яъни собиқ Иттифоқ терма жамоаси финалда Италия термасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Лекин, кейинчалик, италияликлар таркибида ёши катта ўйинчи борлиги аниқланиб, уларнинг чемпионлиги бизга олиб берилган. Шу боис, 17 ёшимда ҳам Евро, ҳам Жаҳон чемпиони бўлиш насиб этган.

- Катталар ўртасида илк марта кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган?   

- 1988 йил Германияда бўлиб ўтган қитъа биринчилиги. Ўшанда биз мухлислик қилган СССР терма жамоаси ажойиб ўйин кўрсатиб, финалгача етиб борган. Финалда эса ундан-да ажойиб ўйин намойиш қилган Голландия термаси 2:0 ҳисобида зафар қучиб, чемпионликни қўлга киритган. Марко ван Бастеннинг Ринат Дасаев дарвозасига урган супер голи ҳали ҳам кўз ўнгимда сақланиб қолган.

- Мусобақа фаворити ким? Кимда чемпионлик учун имконият юқори?

- Бу саволга 15 июль куни эрта тонгдан аниқ жавоб беришим мумкин (кулади). Тахмин ва прогнозларни ёқтирмайман. Лекин фикримча, Англия, Франция, Испания ва Германия термалари   фаворитлар қаторида бўлишади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика