UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  1 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  11 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38

Интервью. Луисма Эрнандес — "Металлург", Суперлига, ва Испаниянинг Евро-2024 турниридаги иштироки ҳақида Янгиликлар

Интервью. Луисма Эрнандес — "Металлург", Суперлига, ва Испаниянинг Евро-2024 турниридаги иштироки ҳақида

Ўтган йили "Металлург" жамоасида испаниялик мураббий Луисма Эрнандес фаолият олиб борганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган мутахассис Суперлига учрашувларини бевосита стадиондан кузатмоқда. Биз фурсатдан фойдаланиб Луисма Эрнандесга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Жаноб мураббий Суперлига ўйинларини ташқаридан кузатиш қандай кўринмоқда? 

- Мамлакатга қайтган ҳолда Суперлига учрашувларини томоша қилиш, собиқ футболчилар, дўстлар билан учрашиш ёқимли. Бу йил жамоаларда ўзига ҳос баланс ва тенглик юзага келган. Катта фарқ кўрмаяпман. Ҳар бир жамоада ғалаба қозониш имконияти бор. Кўплаб ёш футболчиларга имконият берилаётганини кўриш мумкин, ҳаттоки "Пахтакор" каби катта жамоаларда ҳам. 

- "Металлург"дан кетганингиздан кейинги ҳаётингиз ва фаолиятингизда нималар юз берди?

- Мен ҳал қилишим керак бўлган айрим оилавий масалалар бор эди. Турмуш ўртоғим ўзбек. Орада Испанияга боришга қарор қилдик. Мураббийлар ҳам баъзида танаффус олишга муҳтож бўлади. Мен шундан фойдаландим. Даражамизни ошириш учун янги ғоялар, фикрлар ўрганишимизга тўғри келади. Инсон ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамаслиги керак. 

- "Металлург" ўтган йилгидек жорий мавсум ҳам чемпионатни яхши бошлай олгани йўқ. Собиқ жамоангизнинг натижалари қанчалик хайрон қолдирмоқда?

-  "Металлург"нинг ҳолатидан хафаман. Бекободда яхши дўстларим, ёқимли хотираларим бор. Ишончим комилки, улар бу вазиятдан тез орада чиқиб кетишади. 

- Сизнингча легионер ва юлдузларсиз барқарор жамоани қандай шакллантириш мумкин? Бекободда ишлаганингизда таркибда легионерлар бўлмаганди...

- 2022 йилда бизда легионерлар ва юлдузлар эмас, жамоа бор эди. Фақат иккинчи даврада Палични олганмиз. Таркибимизда яхши маҳаллий ва ёш футболчилар бор эди. Бу ўсишнинг янги усули: Тажрибали ва ёш футболчилар ўртасида мувозанат. Иккинчи усул: Яхши савиядаги легионерлар. Улар маҳаллий футболчилардан фарқ қилиши керак 2022 йил яхши жамоа қилдик. Футболчилар ўсишга эришди. 

- Ўзбекистон чемпионлиги учун кимда имконият юқори?

- Қийин савол. Ёзги трансферлар вақтида баъзи жамоалар таркибини кучайтириши мумкин. Имконият доимгидек "Пахтакор", "Насаф","Навбаҳор"да юқори.

- Испания терма жамоаси Европа чемпионатида ёшроқ таркиб билан иштирок этмоқда. Де ла Фуэнтенинг ишига қандай баҳо берасиз? 

- Ҳа, Де ла Фуэнте кучли ва ёш терма жамоани шакллантирмоқда. Апрель ойида техник томондан семинарда қатнашдик, у ўзининг керакли маслаҳатларини берди. Ёшлар билан ишлаш яхши йўл эканлигини тушунтирди. Бизнинг терма жамоада мувозанат бор деб ўйлайман. Мен жамоага энг яхшисини тилайман.

- Бугун Грузия тўсиғидан ўтган тақдирда Германия билан тўқнаш келади. Испания қайси босқичгача етиб боради?

- Мен Европа чемпиони бўлишларини истайман. Бу осон эмас, лекин терма жамоамизга ишонамиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика