Евро-2020нинг саралаш баҳси вақтида, Испания термаси форвардининг уйига қуролли ҳужум уюштирилди

Eldor Akmurzayev
9 июн 2019, 00:37
Евро-2020нинг саралаш учрашувларидан ўрин олган Фарер ороллари ҳамда Испания ўртасидаги баҳсда мехмонлар йирик ҳисобда (1:4) ғалабага эришди.

Ўйин ўтказилаётган вақтда испаниялик форвард Альваро Моратанинг уйига қуролланган босқинчилар ҳужум қилиб, уйдаги қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган. 

Қайд этилишича, бу вақтда хонадонда футболчининг оиласи ҳам бўлган. Бироқ, уларга ҳеч қандай зарар етмагани айтилмоқда. Маҳаллий полиция гумондорларни қидириш бошлаб юборди.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ҳужумчи баҳсни тўлиқ ўтказганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca