UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион эвро тўлашга тайёр  1 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  66

"Евро-2020 кундалиги". "В" ва "С" гуруҳидан нимчорак финалга чиққан жамоалар ва уларнинг рақиблари ҳақида Янгиликлар

"Евро-2020 кундалиги". "В" ва "С" гуруҳидан нимчорак финалга чиққан жамоалар ва уларнинг рақиблари ҳақида

Европа чемпионатида 3-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Кеча "В" ҳамда "С" гуруҳи вакиллари иштирокидаги баҳслар бўлиб ўтди. 

"В" гуруҳида Дания 1- ва 2-турларда мағлуб бўлганига қарамай 3-турда Россияни 4:1 ҳисобидан мағлуб этди ва 3 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Финляндия Бельгияга 0:2 ҳисобидан мағлуб бўлиб, 3 очко билан 3-ўринга тушиб қолди. 

Россия ҳам 3 очко тўплади, лекин тўплар нисбати ва ўзаро ўйинлар сабаб 4-ўринни эгаллади. Бельгия 3 ўйинда 9 очко тўплаган ҳолда нимчорак финалга йўл олди. 

Бельгия нимчорак финалда "A", "D", "E", "F" гуруҳларнинг бирида энг яхши 3-ўринни қўлга киритган терма жамоа билан ўйнайди. 

Ушбу ўйин 27 июндан 28 июнга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

Даниянинг рақиби эса маълум. Нимчорак финалди Дания — Уэльс қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. 

Мазкур баҳс 26 июнь куни 21:00 да бошланади. 

Финляндия эса бошқа гуруҳлардаги терма жамоаларнинг натижасини кутишга мажбур. Ҳозирча 3-тудан кейин "A" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган Швейцарияда 4, "C" гуруҳида 3-ўринни олган Украина ҳисобида 3 очко мавжуд. 

Агар Финляндия нимчорак финал йўлланмасига эга чиқса, "F" ёки "E" гуруҳидаги биринчи ўринни қўлга киритган жамоа билан ўйнайди.

Кеча "C" гуруҳидан ўрин олган 3-тур ўйинлари ҳам бўлиб ўтди. 

Нидерландия термаси Шимолий Македонияни 0:3 ҳисобида мағлуб этди. Австрия эса Украина устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришди

Нидерландияликлар 9 очко билан 1-ўринни эгаллашди. Австрия эса 6 очко билан иккинчи бўлди. Украина ҳисобида 3 очко мавжуд ва жамоа 3-ўринда. Шимолий Македония эса бирорта ҳам очко тўплай олмади ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. 

Нидерландия нимчорак финалда "D", "E", "F" гуруҳларида энг яхши 3-ўрин соҳиби билан ўйнайди.

Ушбу ўйин 27 июнь куни 21:00 да бошланади. 

Австриянинг рақиби эса маълум — Италия!

26 июндан 27 июнга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. 

Агар Украина нимчорак финалга чиқса "E" ёки "F" гуруҳида 1-ўринни эгаллаган терма жамоаларга қарши баҳс олиб боради.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика