UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  0 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  1 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  2 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  3 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  1 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  3 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  3 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  34

ЕВРО-2020. Бельгия учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва 100%лик натижа билан кейинги босқичга чиқди Янгиликлар

ЕВРО-2020. Бельгия учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва 100%лик натижа билан кейинги босқичга чиқди

Финляндия - Бельгия учрашуви якунланди.

Финляндия

Чемпионат Европы. Группа B . 3-тур

22/06/2021, 01:00

2
:
0
Тугади

Бельгия

Лукаш Градецки - 74', Ромелу Лукаку - 81'

Стадион: Saint Petersburg Stadium, 18545 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
59'  Тим Спарв (Расмус Шуллер)
70'  Йоэль Похьянпало (Йони Кауко)
70'  Йере Уронен (Николай Алхо)
90'  Робин Лод (Маркус Форсс)
90'  Теему Пукки (Фредрик Йенсен)
65'  Ромелу Лукаку
74'  Лукаш Градецки
75'  Леандро Троссард (Тома Менье)
75'  Жереми Доку (Миши Батшуайи)
81'  Ромелу Лукаку
81'  Кевин Де Брёйне
84'  Ромелу Лукаку (Кристиан Бентеке)
90'  Кевин Де Брёйне (Ханс Ванакен)

Финляндия – Бельгия 0:2 (0:0, 0:2)

"Газпром Арена"

Голлар: 0:1 – 74, автогол Градецки, 0:2 – 81 Лукаку.

Финляндия – Градецки, Тойвио, О`Шонесси, Уронен (Алхо, 70), Араюури, Луд (Форсс, 90), Спарв (Шюллер, 59), Камара, Райтала, Похьянпало (Кауко, 70), Пукки (Йенсен, 90).

Бельгия – Куртуа, Вермален, Боята, Денайер, де Брюйне (Ванакен, 90), Азар, Витцель, Троссард (Менье, 75), Шадли, Доку (Батшуайи, 76), Лукаку (Бентеке, 84).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Кутилмаганда майдонда ярим ялонғоч қиз пайдо бўлди. Қўриқчилар уни олиб чиқиб кетишмоқда.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

85. Ўзгариш: Лукаку ўрнига Бентеке майдонга тушди.

81. ГОООЛ! Лукаку жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўгирилиб, дарвозанинг пастки ўнг бурчагини нишонга олди.

74. ГОООЛ! ВЕРМАЛЕН! Бурчакдан узатилган тўпни Томас Вермален боши билан дарвозага йўллади, тўп устун ва тўсин кесишган жойга тегди ва Градецкининг қўлига тегиб, дарвозадан жой олди. АВТОГОЛ десак тўғрироқ бўлади.

72. Финлар ҳимояда ишончли ўйнаб, дуранг орқали кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишмоқчи.

65. ГОООЛ! Ниҳоят Бельгия ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Гол муаллифи Ромелу Лукаку. Финляндия футболчиси ҳужумга ўтаётиб тўпни олдириб қўйди, Троссар эса тезкор қарши ҳужум ташкил қилди ва тўпни КДБга узатди, Кевин эса марказда тўп сўраётган Лукакуга пас берди ва Ромелу бирга-бир вазиятда хато қилмади. ВАР вазиятни текшириб чиқмоқда. ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНМАДИ! ОФСАЙД!

63. Чилонзорда чироқ ўчиши туфайли бироз тўхталиш юзага келди ва ушбу тўхталиш учун уларга "РАҲМАТ" айтамиз. Биз кузатаётган баҳсда ҳисоб ҳалигача очилгани йўқ ва Градецки яна бир бор жамоасини голдан қутқариб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+1. Азар рақиб майдонида йиқилди ва энди ВАР ушбу вазиятни кўриб чиқса керак. Йўқ, ҳакамлар вазиятни кўриб чиқишмади.

42. ДОКУУУУ... Жеремининг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини Финляндия посбони Градецки қайтаришга муваффақ бўлди.

37. Де Брюйненинг ажойиб узатмасидан сўнг Лукаку дарвозага боши билан зарба берди, бироқ посбон тўп йўлида турганди ва уни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

36. Азарнинг рақиб жарима майдончаси олдида ўйлаб қўйган режаси амалга ошмади.

33. Зарбааа... Троссар чап оёқда жарима майдончаси ичига кирмай Финляндия дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо натижа салбий.

31. Витсель Лукаку узатган тўпга ақлли зарба беришга уринган эди, аммо тўп умуман бошқа йўналишда учиб кетди.

26. Тўпга эгалик қилиш бўйича натижа: 41%-59%

22. Де Брюйнеее... Кевин тўпни қабул қилиб, рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва пастлатиб узатма амалга оширди, бироқ финлар тўп манзилигача етиб боришига имкон беришмади.

16. ЗАРБААА! Лукакунинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси ноаниқ чиқди. Шу билан бирга қанот ҳаками байроғини кўтариб, Ромелу офсайдда қолиб кетганини маълум қилди.

14. Финляндия кутилганидек ҳимоядан ҳаракат қиляпти, аммо бутунлай ётиб олгани йўқ ва имкон бўлиши билан ҳужумга ўтмоқда. 

4. Айни дамда ушбу жамоалар ўрин олган гуруҳда вазият шундай: 1. Бельгия - 6, 2.Россия - 3, 3.Финляндия - 3, 4.Дания - 0.

1. Учрашув бошланди.

Финляндия - Бельгия

Финляндия - Градецки, Тоивио, Араюури, О’Шонесси, Райтала, Камара, Спарв, Лод, Уронен, Пукки, Похьянпало.

Бельгия - Куртуа, Альдервейрлд, Бойата, Вермален, Менье, Тилеманс, Витцел, Феррейра-Карраско, Азар, Де Брюйне, Лукаку.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика