"Эвертон" форварди фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Alisher
24 апр 2021, 11:28
"Эвертон" ҳужумчиси Жошуа Кинг "Галатасарой"га ўтиши мумкин.

Турк клуби 29 ёшли норвегиялик футболчига узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр.

Англий клуби шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти.

Кинг "Эвертон"га "Борнмут"дан ўтган қишки трансфер ойнасида ўтган эди. Форвард жамоа либосида 9та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider