UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  2 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  2 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  5 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   7

Етакчи ўзгарди: А Серия 25-тур якунлари Янгиликлар

Етакчи ўзгарди: А Серия 25-тур якунлари

Италия А Сериясининг навбатдаги тур учрашувлари ниҳоясига етди.

"Наполи" ва "Интер" дуранг ўйнади

Ўйин "Наполи"нинг соддароқ ҳужумлари билан бошланди. Лекин 7-дақиқада Де Врей негадир ҳали тўпга етиб бормаган Осимхенни жарима майдонида йиқитгандан кейин баҳс жонланди. Тўп ёнига Инсинье келди ва имкониятдан унумли фойдаланди. "Наполи" яна гол уришга яқин эди, аммо Зельинскийнинг зарбасини дарвоза устуни қабул қилиб олди. Мезбонлар яхши ҳужум қилишди. Бир вазиятда Осимхеннинг узатмасини Инсинье дарвоза тепасидан ўтказиб юборди. 1-таймда "Интер"нинг ҳеч бир ҳужуми самарали натижа бермади. Танаффусга яқин Лаутаро ҳаводан пас берди, аммо Жеко зарбаси жуда суст чиқди, натижада дарвозабон тўпни ушлаб қолди.

2-тайм бошида ўйинчиларни алмаштириш самарали бўлди. Лаутаронинг ҳаводан узатган тўпини Жеко бир уринишдаёқ рақиб дарвозасининг яқин бурчагига жойлаб қўйди. "Наполи" яна ташаббусни қўлига олди, лекин гол бўлмади. Масалан, вазиятлардан бирида Осимхен чиройли зарба берди, лекин унга бироз аниқлик етишмади. "Интер" эса ҳужум қилишга шошилмади, афтидан "нерадзурри" дуранг натижадан қониқди.


Милан — етакчи

Учрашувнинг 8-дақиқасида Меньян идеал тарзда тўпни Рафаэль Леаога оширди, у эса Берешинскийни алдаб ўтди ва гол урди. Ҳисобдаги фарқни узайтириш учун Мессиасда яхшигина имкон бор эди. Бироқ Фальконе тўпни қайтаришни уддалади. Умуман олганда, икки жамоа ҳам вазиятлар яратди, бироқ хавфли ҳужумлар кўп бўлмади. Генуя клуби эса бирорта ҳам аниқ зарба беролмади.

2-тайм бошида Тонали пас берди, тўпни қабул қилган Мессиас ҳам ёмон зарба бермади, лекин гол бўлмади. "Сампдория" шундан кейингина "уйғониб кетди". Антонио Кандрева ўзига хос зарбаси билан яқин бурчакка тўпни йўллади, аммо гол уролмади. Бироздан сўнг Жиру ажойиб зарба берди, Фальконе эса бир амаллаб бўлса-да, тўпни қайтарди. Оливье ҳам боши билан яхши зарба берди, аммо меҳмонлар голкипери яна тўпни ушлаб қолди. Шунингдек, у Ребич гол уришига ҳам йўл қўймади. "Сампдория"нинг ҳужумлари эса бу гал унчалик ўхшамади. Натижада, "Милан" ғалабага эришди ва турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди.


"Рома" ва "Сассуоло" муроса йўлини танлашди

"Нероверди" 1-дақиқаданаоқ ташаббусни қўлига олди. Беррардида яхши имкон бўлганди, аммо унга бироз аниқлик етишмади. Бир неча дақиқа ўтиб, Афенья-Гьян зарба йўллади, лекин дарвозабон тўпни қайтарди. Тайм сўнгига яқин тўп "Сассуоло" ҳимоячисининг қўлига тегиб кетди ва пенальти белгиланди. Тўп ёнига Тэми Абрахам келди ва гол урди.

2-тайм бошидаёқ Траоре ёрдан пас берди, Крис Смоллинг эса эҳтиётсизлик туфайли ўз дарвозасига гол уриб қўйди. "Сассуоло" ҳужумкор ўйин уюштирди ва бир қанча вазиятлар яратди. Айниқса Фраттезида яхши имконият бўлганди, лекин зарбаси ноаниқ чиқди. "Рома" ҳужумда жуда суст ҳаракатланди. Бир паллада Фраттези ҳаводан пас берди, Траоре эса ҳимоячини алдаб ўтиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан кейингина "жалоросси" ўзига келди ва қарши ҳужумга ўтди. Натижада "Рома" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди. Верету бурчакдан Кристантега пас берди, у эса боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Рома" ҳозир 7-ўринни эгаллаб турибди, аммо Жозе Моуриньо ҳамон танқидлар остида қолмоқда.


"Ювентус" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлашди

"Кекса синьора" ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлади. Дибаланинг узатмасидан кейин Влахович узоқ масофадан чап оёқда зарба берди, лекин Спортьелло бунга тайёр эди. Кўп ўтмай Дибаланинг ўзи зарба бериш учун имкон топди, лекин ноаниқ. "Аталанта" эса кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйларди, бироқ Шенснининг тўпга чиқишдаги хатосидан кейин мезбонлар ҳам вазиятга эга бўлишди. Муриэль бўш қолган дарвозага кўнгилдагидек зарба бера олмади ва Боннучи осонлик билан тўпни қайтариб юборди.

Танаффусдан кейиноқ ўрта масофадан Де Рон яхши зарба берди, Шенсни қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Кейин "Ювентус" катта куч билан олдинга ташланди ва рақиб дарвозаси олдида кетма-кет вазиятлар юзага кела бошлади. Айниқса Влахович ўта фаоллиги билан ажралиб турарди, аммо тўп дарвоза тўрига боришни "истамасди". Шу паллада жарима зарбасидан кейин Руслан Малиновский кучли зарб билан дарвозани нишонга олди. Кейинги ҳужумдаёқ "Аталанта" устунлигини яхшилаши мумкин эди, аммо Хатебур ўта қулай вазиятдан мўлжалда адашди. "Ювентус" эса яна устунликни ўз томонига оғдирди ва ҳужумлар уюштирарди. Узоқ вақт бу самара келтирмасада, ўйин охирида туринликлар ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Дибаланинг бурчакдан узатган тўпини Данило баланд сакраб, дарвозага йўллади. Дуранг натижа адолатли бўлди десак, муболаға бўлмайди.


"Фиорентина" "Специя"ни таслим қилди

Ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ фиорентиналиклар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди, тўп олдига Кшиштоф Пентек келди ва устунни пойлади. Бунга қарамай, меҳмонлар ҳужум қилишда давом этишди ва ўйинни тўлиқ назорат қилишарди. Натижада тайм сўнггида Мелле тўпни Пентекка узатди, ҳужумчи эса қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди. "Специя" эса танаффусгача рақиб дарвозаси томон зарба ҳам бера олмади.

Иккинчи бўлим бошланиши ҳақидаги ҳуштак чалиниши биланоқ Мелленинг ўзи гол уриши мумкин эди, у дарвоза яқинига йўллаган тўп дарвоза тўсинига тегди. Кейинги эпизодда Гонсалес дарвозанинг "тўққизлигига" қараб зўр зарба берди, аммо дарвозабон ўзини яхши томондан кўрсатди ва тўпни қайтарди. Тахминан шу дақиқаларда "Фиорентина"нинг худди ёқилғиси тугаб қолгандек... Футболчилар секинроқ ҳаракат қилар, қарор қабул қиларди. Яна рақибнинг ҳужумини ўтказиб юборишди. Агуделло қулай нуқтага чиқиб борди ва тўпни голкипернинг устидан ташлаб қўйди. Қизиқ томони, бу "Фиорентина"ни уйғотиб юборди ва жамоа штурмга отланди. Гонсалес бир нечта рақибларини чалғитиб, зарба берди, узоқ масофадан Мелле омадини синаб кўрди. Ўйин охирлаб бораркан, Винченцо Итальяно шогирдлари ғалабани илиб кета олишди. Кабралнинг узатмасидан кейин Амрабат ҳисобига гол ёздириб қўйди. Захирадаги битта ўйинни ҳам инобатга олсак, "Фиорентина" еврокубокларга жиддий равишда курашишини тахмин қилиш мумкин.


Шунингдек, "Лацио" "Болонья"ни мағлуб этди, "Эмполи" ва "Кальяри" дуранг ўйнади, "Верона" "Удинезе"ни тор-мор этди.


Сергей Румянцев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика