“Эспаньол” футболчисининг уйида ўғрилик содир этилди. Жиноятчилар футболчининг онасини гаровга олишган
17 дек 2023 08:14
Янгиликлар
“Эспаньол” футболчисининг уйида ўғрилик содир этилди. Жиноятчилар футболчининг онасини гаровга олишган
Каталониянинг Аренис-де-Мар шаҳрида Испаниянинг “Эспаньол” клуби футболчиси Кейта Бальденинг уйида ўғрилик содир бўлди.
Хабар қилинишича, ўғрилик вақтида уйда фақатгина Балденинг онаси бўлган. Уч нафар номаълум эркак турар-жойга бостириб кириб, аёлни гаровга олиб, хонага қамаб қўйган. Жиноятчилар деярли барча қимматбаҳо нарсаларни йиғиб, ғойиб бўлишди.
Футболчининг онаси қулфланган хонадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фикрлар