UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  15 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  12

Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади Янгиликлар

Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади

"Сурхон" футбол клубининг янги инвесторлар қўлига расман ўтиши билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, "Сурхон"нинг шу кунгача бўлган молиявий-хўжалик фаолияти мустақил аудит текширувидан 10 январга қадар ўтказилиши, аниқланган қарздорликлар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан бартараф этилиши ва шу жараёнда клуб янги инвесторга топширилиши лозим эди. 

Олинган маълумотга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 10 январь санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросини амалга ошира олмаган. Боиси аудит текшируви давомида жуда катта миқдорда қарздорлик аниқланган. Шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти ҳокими футбол клубининг 2019-2022 йиллар давомидаги молиявий фаолиятини ўрганиш масаласини вилоят Давлат молиявий назоратига оширган. Айни вақтда ЎзПФЛ мазкур йиллар давомида Лига рўйхатидан ўтказилган шартномалари нусхасини Сурхондарё футбол ассоциациясига тақдим этган. 

Маълум бўлишича, 2019-2022 йиллар давомида ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилган шартномалардан ташқари ҳам қўшимча шартномалар имзоланган, бироқ улар Лига рўйхатидан ўтказилмаган. Бу эса "Сурхон" футбол клубига ажратиб келинган маблағнинг мақсадсиз ва самарасиз сарфланишига олиб келган. Оқибатда клубда катта миқдорда қарздорлик вужудга келган. 

Қайд этиш керак, ЎзПФЛ сўнгги уч йил давомида "Сурхон" футбол клуби билан боғлиқ вазият соғлом руҳда эмаслигини бир неча бор таъкидлаб келди. Ўз навбатида, Лиганинг бу фикрлари сурхондарёлик футбол мухлислари эътирозига сабаб бўлди. Воқеалар ривожи кўрсатмоқдаки, Лига хавотири ўринли бўлган. "Сурхон" футбол клубини 2019 йилдан буён бошқариб келган раҳбарият йиллик харажатлар сметасини шакллантириш ва уни мақсадли йўналтириш масалаларида қатор камчиликларга йўл қўйган. 

Хавотирли томони шундаки, Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилишига 9 кун вақт қолди. Бу эса қаторасига иккинчи йил клубнинг янги инвесторларига муаммолар туғдиришини билдиради. Айни вақтда вилоят ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросини тезлаштириши талаб этилади.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика