UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Неймар: "Месси ва Суарес билан учлигимизни тикласак, ёмон бўлмасди"  0 14:46Артета: "Кубокда ўйналаётган тўплар АПЛникидан кескин фарқ қилади"  3 13:31Расман: "Вест Хэм" "Реал" собиқ мураббийининг ўрнига "Челси" собиқ устози билан шартнома имзолади  0 13:12Гарначо фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин  2 12:35Эшитдик-да?! "Бунёдкор"га Туркия Суперлигасидан ҳужумчи келмоқда   4 12:14"Барселона" футболчиси: "Винисиуснинг четлатилиши — адолатсизлик"  4 11:53Мусиала "Бавария"да қолиш учун йиллик 4-5 млн евро даромадидан воз кечди  1 11:28"Наполи" "Челси" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 10:37Суперлигада ўйнаши кутилаётган «Хоразм»нинг йиғинида бир қатор тажрибали футболчилар иштирок этмоқда  5 09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  3 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  1 08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  3 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  5

Эшитдик-да! “Сурхон” футбол клуби устидан яна бир легионер футболчи ФИФАга арз қилди Янгиликлар

Эшитдик-да! “Сурхон” футбол клуби устидан яна бир легионер футболчи ФИФАга арз қилди

Бир неча кун аввал ЎФА Ижроқўми Бюроси “Сурхон” футбол клуби учун легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйганди.

Бу қарор нечоғли тўғри бўлганини қуйидаги ҳолат ҳам кўрсатиб бериши мумкин.

“Сурхон” клуби яқиндагина Владимир Бубанья иши бўйича жазога тортилиб, охир-оқибат футболчига бир неча минг доллар тўлаб беришга мажбур бўлганди. Энди Дарко Станоевич ФИФАга арз қилди. Маълум бўлишича, клуб 2020 йилнинг август ойидан бошлаб ноябрь ойи сўнгига қадар футболчининг иш ҳақини бермаган. Бунда гап тахминан 40 минг доллар атрофида бормоқда.

Клуб бу ишни қандай ҳал қилиши аниқ эмас. Бироқ “Сурхон” футбол клуби сунъий равишда Суперлигага қайтганидан буён бирор айтарли иш қилмагани барчага маълум. Клуб ўтган вақт давомида нафақат академиясини ташкил қилмади, балки қатор футболчилар ҳақларини бермай, бир неча бор ЎФА ёки ФИФА томон шикоят аризалари ёзилишга мажбур бўлди.

ЎФА Суперлиганинг 12та, Про лиганинг 7та клубига легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйди        


Рейтинг: -30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика