Станоевич "Навбаҳор"га қайтди

Narzulla Saydullayev
16 янв 2018, 02:33
"Навбаҳор"нинг сербиялик ҳимоячиси Дарко Станоевич айрим сабабларга кўра Тошкентда ўтаётган йиғинга ўз вақтида қўшила олмаганди.

Бугун футболчи Ўзбекистонга етиб келди. Станоевич айни пайтда бошланган жамоанинг навбатдаги машғулотида иштирок этмоқда. Сербиялик легионер 2017 йилги мавсумда ҳимоядаги ўйинлари билан ишончни оқлаганди. “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов клуб матбуот хизматига Станоевични навбатдаги мавсумни ҳам “Навбаҳор”да ўтказишини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати