Дарко Станоевич: "Шўртан" менга умуман ёқмади"

22 янв 2016, 11:43
Ўтган мавсумни "Шўртан"да ўтказган Дарко Станоевич яна "Олмалиқ"га қайтган ва жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда.


- Янги мавсумга "Олмалиқ"да тайёргарлик кўряпман. Машғулотлар оғир юкламалар орқали қизғин давом этмоқда. Ҳозир мураббийлар шатиб футболчиларнинг жисмоний ҳолатига жуда катта эътибор қаратишмоқда. Чемпионатда кейин осонроқ бўлиши учун машғулотларда кўп меҳнат қилиш лозим. "Олмалиқ" сўнгги мавсумда ёмон натижа қайд этгани учун ушбу йил жамоани янгиламоқда. Янги футболчилар қаторида мени ҳам жамоага таклиф этишди. "Шўртан"дан кетганимнинг сабаби? Менга бу жамоа умуман ёқмади. Жамоадаги муҳит ҳам жойида эмас. "Шўртан"да футболчиларга бўлган муносабат менга умуман маъқул келмади. "Олмалиқ" билан янги мавсумда яхши натижа қайд этиш учун курашамиз. Ушбу жамоа ҳар йили ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Ўйлайманки, кўзлаган мақсадимизга эришамиз.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›