UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  0 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  2 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  28 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  6 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1

"Навбаҳор": Станоевич билан шартнома имзоланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Станоевич билан шартнома имзоланди

Куни-кеча жамоамиз сафига келиб қўшилган сербиялик тажрибали ҳимоячи Дарко Станоевич билан ҳам келишувга эришилди.

Бугун футболчи билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзоланди. Сербиялик ҳимоячи жамоаси сафида 44-рақам остида ҳаракат қилади. Айни пайтда жамоамиз асосий таркибида шуғулланаётган 23 нафар футболчининг барчалари билан шартнома имзолаб бўлинганлигини қўшимча қилиш жоиз.
“Навбаҳор” жамоасининг тўлиқ таркиби.Дарвозабонлар: Акмал Ортиқов (“Олмалиқ”), Асилбек Омонов (“Бухоро”), Нодир Ашурматов (“Андижон”);
Ҳимоячилар: Тоҳир Шамшитдинов, Ҳасанбой Эргашев (“Шўртан”), Жаҳонгир Меҳмонов (“Нефтчи”), Аббос Отахонов (“Пахтакор”), Алишер Саматов (“Нефтчи”), Ғиёс Комилов (“Машъал”), Дарко Стаоевич (“Нови Пазар”, Сербия);
Ярим ҳимоячилар: Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, Аъзам Алиев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Мирзаев (“Пахтакор”), Равшан Хурсанов (“Пахтакор”), Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”), Ойбек Қиличев (“Перак”, Малайзия), Мансур Саидов (“Нефтчи”);
Ҳужумчилар: Абдуазиз Султонов (“Хотира-79”), Тимур Толипов (“Пахтакор”), Неманья Йованович (“Қизилқум”), Рўзимбой Аҳмедов (“Андижон”).
Изоҳ: Қавс ичида бу йил жамоага таклиф этилган футболчиларнинг олдинги клуби кўрсатилган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика