

Бугун футболчи Ўзбекистонга етиб келди. Станоевич айни пайтда бошланган жамоанинг навбатдаги машғулотида иштирок этмоқда. Сербиялик легионер 2017 йилги мавсумда ҳимоядаги ўйинлари билан ишончни оқлаганди. “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов клуб матбуот хизматига Станоевични навбатдаги мавсумни ҳам “Навбаҳор”да ўтказишини маълум қилди.


