UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

ЎФА Суперлиганинг 12та, Про лиганинг 7та клубига легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйди Янгиликлар

ЎФА Суперлиганинг 12та, Про лиганинг 7та клубига легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйди

6 июль куни ЎФА Ижроқўми Бюросининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 ва унда шу йилнинг 14 май куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида клублар бош мураббийлари ҳамда раҳбарлари билан ўтказилган йиғилиш хулосалари, шунингдек, мазкур хулосалар асосида киритилган таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бюро легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратди ҳамда “Шўртан”, “Сурхон”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Андижон” каби футбол клубларининг хорижлик футболчилар билан ишлашда қатор камчиликларга йўл қўйгани, оқибатда иш ФИФА доирасида муҳокама этилгани масаласини муҳокама қилди. Бу ишлар табиийки, Ўзбекистон футболи имиджига салбий таъсир кўрсатиши қайд этилди.

Шундан келиб чиқиб, ЎФА Ижроқўми Бюроси “Сурхон”, “Нефтчи” ва “Шўртан” футбол клубларига жорий йилги ёзги трансфер ойнасида легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тўлиқ чеклов жорий этишни маъқуллади.

“Андижон”, “Насаф”, “Турон”, “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, “Локомотив”, “Машъал”, “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор лочинлари”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Оқтепа”, “Янгиер қурувчи”, “Хоразм”, “Динамо плюс” футбол клубларига эса мавжуд қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани учун 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнаси учун легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилди.

Мазкур тақиқ футбол клубларининг аёллар жамоалари учун легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун тадбиқ этилмайди. Шунингдек, мавжуд қарздорликни ёзги трансфер давомида тўлиқ бартараф этган клублар учун 31 июль санасига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат этилади.

Легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилган барча футбол клублари ёзги трансфер ойнаси якунига қадар (2021-йилнинг 31 июль) мавжуд қарздорликни бартараф этмаса, улар учун 2022 йилги мавсумнинг қишки трансфер ойнасида ҳам легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Рейтинг: -30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика