UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  2 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради Янгиликлар

Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради

ФИФА кунларидаги танаффусда жамоаларимизда ўзгаришлар шамоли эсишни бошлади.

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" жамоаси спорт директори Ислом Иномов клубдан истеъфога чиқарилди. Маълумотларга қараганда, Иномов ортидан бош мураббий Илёс Зейтуллаевга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилиши кутилмоқда. Бугун "қалдирғочлар" "Пахтакор"га мағлуб бўлган тақдирдагина ушбу ўзгаришлар юз беради. Бундан ташқари бош директор лавозимига академияда фаолият юритиб келаётган, бунгача "Металлург"да узоқ йиллар ишлаган Шавкат Саидов, спорт директорлигига Роман Черников тайинланади. Жамоани бошқа мураббий қабул қилиб олади, лекин у кимлиги ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Иномов ва Зейтуллаев тандеми ўтган йили "Бунёдкор"ни қийин вазиятда Суперлигада олиб қолишга эришган, жамоа кўрсатаётган ўйин барчага манзур келганди. Жорий йилда ҳам жамоа ёмон иштирок этаётгани йўқ. Етакчилар "Нефтчи", "Насаф", ОКМКдан очко олишга муваффақ бўлди.

Афтидан, клуб тепасидагилар аввалги воқеалардан етарлича хулоса чиқаришмаган кўринади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика