UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  15 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  19 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  42 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  102 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67

Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда Янгиликлар

Эшитдик-да: "Насаф" етакчиси клубдан янги шартнома учун 1,5 миллиард маош сўрамоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси сербиялик ярим ҳимоячи Марко Станоевич билан ўртадаги шартномани узайтиришни истамоқда.

Эшитишимизга қараганда, қаршиликлар жорий мавсумда жамоанинг етакчисига айланган Марко Станоевич билан ўртадаги келишувни узайтириш мақсадида футболчига янги шартнома таклиф этишган. Марко Станоевич "Насаф"дан 2021 йилги мавсум учун 1,5 миллиард (150 минг АҚШ доллари) атрофида маош сўраган. "Насаф" эса бундай маошни сербиялик футболчига тўлашга рози бўлиши номаълум. Агарда ҳар иккала томон янги шартнома бўйича келиша олишмаса, унда Марко Станоевич фаолиятини Суперлиганинг бошқа клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Марко Станоевичнинг хизматларига айни пайтда Суперлиганинг бошқа клублари ҳам оғиз солишган. Марко Станоевич "Насаф"да қолишга қарши эмас. Агарда футболчининг янги шартнома бўйича талаблари қондирилса, Марко катта эҳтимол янги мавсумни ҳам "Насаф"да ўтказади. Акс ҳолда Марко қаршиликлар сафини тарк этиши мумкин.

Томонлар ҳозирча оғзаки музокаралар ўтказишган. "Насаф" келаси мавсум учун смета тасдиқланганидан сўнг Марко билан расман музокара ўтказиши мумкин. Рўзиқул Бердиев клуб раҳбариятидан Марко Станоевични жамоада олиб қолишни сўрамоқда.

Маълумот ўрнида: Марко Станоевич жорий мавсумда "Насаф" сафида 24 ўйинда 6та гол уриб, 1та голга асситентлик қилди.

Рейтинг: -54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика