

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Машъал" клуби асосий посбони Раҳимжон Давронов фаолиятини Наманганнинг "Навбаҳор" клубига кўчиб ўтади. Давронов ҳужжатларни тўғрилашга улгурса, "Лочинлар" билан бирга 3 февраль куни Туркияга учиб кетади.
Маълумот учун, Давронов 2018 йил U-23 терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлганди. 2020 йилги Суперлигада Давронов 12та "қуруқ" ўйин ўтказиб, бу борада "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов билан бирга бу борада биринчи бўлди.





