Эшитдик-да: Алишер Рустамов "Бухоро"га қайтди

Tolibjon Qosimov
25 май 2015, 13:12
"Бухоро" жамоасининг жорий йилдаги инқирозидан кейин катта ўзгаришлар бўла бошлади.

Мочинов ишдан кетгач, унинг ўрнига Жамшид Саидов вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди. Маълумотларга кўра, Геннадий Кочнев меҳнат таътилига чиққан. Аввал ҳам клуб раҳбариятида фаолият олиб борган Алишер Рустамов яна "Бухоро"ни қўлга олиш арафасида турибди. Эшитишимизча, "Локомотив" билан ўйинга жамоани Жамшид Саидов бошлаб тушиши аниқ бўлиб улгурган. Бу ўйинда Алишер Рустамов ҳам клубдаги фаолиятини янгитдан бошлаши кутиляпти.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia