Эртага футзал бўйича 2019 йилги Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
27 мар 2019, 15:13
Хабарингиз бор, 12-14 март кунлари пойтахтимизда футзал бўйича мамлакат XXIII миллий чемпионати саралаш баҳслари ўтказилган эди.

Бўлиб ўтган ўйинлар якунларига кўра, “Максам-Чирчиқ” ҳамда Самарқанднинг “Динамо” жамоалари юқори дивизион йўлланмасига эга чиқишган.

Эртага, 28 март куни соат 15:00да ЎзПФЛ биносида футзал бўйича 2019 йилги Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда барча иштирокчи жамоалар – АГМК, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Насаф”, “Максам-Чирчиқ” ва “Динамо” клублари вакиллари иштирок этади.

Таъкидлаш жоиз, мамлакат XXIII чемпионати 1-тур учрашувлари 1-6 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz