Эроннинг 4 клуби чемпионат қайта тикланишига қарши чиқди
26 май 2020 20:25
Янгиликлар
Эроннинг 4 клуби чемпионат қайта тикланишига қарши чиқди
Бу ҳақда “Mehrnews.com” портали хабар қилмоқда.
Эрон футбол лигаси чемпионат жорий мавсумига рестарт бермоқчилигини эълон қилганидан кейин, айрим клублар бунга норозилик билдиришди.
Жумладан, “Тракторсози”, “Машинсози”, “Шаҳр Ходро” ва “Нассажи Мазандеран” мавсум давом этишига қарши бўлмоқда. Улар бу ҳақда Эрон спорт вазирлигига хат жўнатишган.
Хусусан, клубларни коронавирус тарқалиш даврида ўз футболчиларининг хавфсизлиги қандай кафолатланиши ўйлантирмоқда, Шунингдек, қарор қабул қилинаётган вақтда уларнинг фикрлари инобатга олинмагани учун шикоят қилишгани айтилмоқда. Шу билан бирга бир нечта клубларда COVID-19 инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.
Аввалроқ, Эрон чемпионати июннинг ўрталарида бошланиш эҳтимоли борлиги хабар қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар