Эрон клуби Паншанбени "Навбаҳор"дан 500 минг еврога сотиб олади
07 июл 2022 00:30
Янгиликлар
Эрон клуби Паншанбени "Навбаҳор"дан 500 минг еврога сотиб олади
Хабарингиз бор, "Навбаҳор"нинг тожикистонлик легионери Эҳсони Паншанбе жамоа билан хайрлашди.
Маълумотларга кўра, 23 ёшли ярим ҳимоячи Эроннинг "Зоб Аҳан" клубига ўтади. Исфаҳон клуби ушбу трансфер учун 500 минг евро тўлаб беради.

Паншанбе "Навбаҳор" сафида Суперлига биринчи даврасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 160 дақиқа майдонда ҳаракатланди.
Тожикистон терма жамоаси аъзоси "лочинлар" сафига 2020 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида келиб қўшилганди. Шу пайтгача у "Навбаҳор" либосида Суперлига доирасида 44 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 2 бор ишғол қилди ва 2 маротаба жамоадошларининг голига ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар