Самарқанд вилояти ҳокими "Динамо"га янги автобусни топширди
28 мар 2019 10:49
Янгиликлар
Самарқанд вилояти ҳокими "Динамо"га янги автобусни топширди
28 март, пайшанба куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов "Динамо" стадионига ташриф буюрди.
Шу куни эрталаб соат 9:00да стадионда бошланган тадбирда вилоятимиз ҳокими “Динамо” футбол клубига хориждан келтирилган янги замонавий автобусни тантанали тарзда клуб ихтиёрига топширдилар. Маросимда “Динамо” жамоаси мураббий ва футболчилари, фахрий мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Автобус калитини вилоят ҳокими жамоа сардори Акмал Холмуродовга тантанали тарзда топширди.
Ўз навбатида Акмал Холмуродов жамоа номидан вилоят ҳокими ва ҳомийларга юксак эътибор учун миннатдорчилик билдирди.
"Динамо" клуби матбуот хизмати.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар