Эрик Хамрен: «Италияга қарши ўйинда жуда яхши ҳимояландик»

Narzulla Saydullayev
17 июн 2016, 22:12
Швеция устози Эрик Хамрен Италияга қарши баҳсдаги мағлубиятдан (0:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Учрашув охирида консентрацияни йўқтдик, аммо умуман олганда Италияга қарши жуда яхши ҳимоялана олдик. Охирги 20 дақиқада рақибни у қадар яхши ушлай олмадик ва ҳужум қила олмадик. Ибрагимовичда вазият бўлганди, аммо кам ҳужум қилдик. Рақиб ҳимоячи жуда кучли, Бельгия ҳам уларга гол ура олмаганди.

Бельгияга қарши ўйинда бугунгидек ҳимояланишимиз керак, ҳужумда эса ўйинимизни яхшилашимиз шарт», – дейди Хамрен.


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net