

"Жамоамни фақатгина рақибни янчиб ташлай олмагани учунгина танқид қилишим мумкин. Яна бир гол уришимиз керак эди. Бироқ жамоавий ўйинларда бундай ҳолатлар бўлиб туради, гол уриш осон иш эмас.
Каземиро чиройли гол урди. Бу ерда ғалаба учун келгандик ва 25 дақиқа мобайнида рақибга нафас олиши учун имкон бермадик.
Де Хеа ўтган ҳафта хато қилди, бироқ ҳамма хато қилиши мумкин. Биз жамоавий ҳимояланяпмиз, мана нима сабабдан бизда қуруқ ўйинлар сони кўп. Бугун масалан Давид ҳам бир неча яхши сейвлар амалга оширди.
"Ливерпуль" билан ишим йўқ, биз ўз ишимизни қилишимиз керак", - деди тен Хаг.



