Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"

Mirjalol Normatov
15 авг 2025, 01:11
Эрик тен Хаг ўз ғояларини "Байер"га сингдиришдаги жараён ҳақида гапирди.

"Жараённи қандай бошқариш кераклигини яхши биламан, футболчиларни мажбурлаб бўлмайди. Бу имконсиз. Фақатгина Гарри Поттерда бундай бўлиши мумкин.

Айнан Гарри жуда тез яхши жамоани яратиши ва уни муваффақиятли қилиши мумкин. Бироқ бу топ-даражадаги футбол ва барчаси ҳам Сизлар айтгандек бўлавермайди", - деди мураббий.

Эртага "Байер" Германия Кубоги доирасида "Зонненхоф-Гроссаспах" жамоасига қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AP