UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

Энрике – йил мураббийи, Бердиев 492, Бабаян 610-ўринда! Янгиликлар

Энрике – йил мураббийи, Бердиев 492, Бабаян 610-ўринда!

2015 йил якунлари бўйича йилнинг энг яхши мураббийи аниқланди.

coachworldranking.com сайти томонидан тузиб чиқилган рейтингда “Барселона” бош мураббийи Луис Энрике катта фарқ билан 2015 йилнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилган.

Кучли учликка ҳам испаниялик мураббийлар якун ясаб беришган. Унаи Эмери иккинчи, Хосеп Гвардиола учинчи ўринни банд этган. Ушбу рўйхатда ўзбекистонлик мураббийлардан энг яхши кўрсаткичга Рўзиқул Бердиев эга бўлган. Ўтган мавсумда “Насаф” билан илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган Бердиев рейтингда 492-ўринда зикр этилган.

“Пахтакор”нинг эндиликда собиқ, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян 610, “Локомотив”нинг собиқ устози Вадим Абрамов 755, “Бунёдкор”нинг собиқ мураббийи Сергей Лушчан 839-поғонадан жой олган.

ДУНЁ МУРАББИЙЛАРИ РЕЙТИНГИ: (2015 йил якунларига кўра)

1. Луис Энрике (“Барселона”) 18896 очко

2. Унаи Эмери (“Севилья”) 13198

3. Хосеп Гвардиола (“Бавария”) 13021

4. Массимилиано Алегри (“Ювентус”) 12675

5. Рафаэль Бенитес (“Реал”) 11466...

... 492. РЎЗИҚУЛ БЕРДИЕВ (“Насаф”) 1236

610. САМВЕЛ БАБАЯН (“Пахтакор”, Ўзбекистон мтж) 927

755. ВАДИМ АБРАМОВ (“Локомотив”) 629

839. СЕРГЕЙ ЛУШАН (“Бунёдкор”) 484

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика