UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  2 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7

Энг катта таваккал — таваккал қилмаслик (таҳлил) Янгиликлар

Энг катта таваккал — таваккал қилмаслик (таҳлил)

Евро-2020 старт олди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Италия Туркияни "янчиб ташлади".  Бу "Скуадра Адзурра"нинг ҳаддан ортиқ кучли экани туфайли содир бўлдими ёки "Анадолу арслонлари"нинг кучсизлиги туфайли?

Роберто Манчинининг Италияси саралашда барчадан яхшироқ натижа қайд этди. 2018 йилдан бери мағлубият нималигини билмаяпти, жорий йилда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. Шунчаки, супер! "Мовий гвардия"нинг кучини барча биларди. Фақат Шеноль Гюнеш бу ҳақда ҳаддан ортиқ ўйлаб юборган шекилли, унинг шогирдлари ўйинга мағлуб кайфиятида чиқишди. Очиғи, бу жамоани умуман таниб бўлмади.

Италиянинг модерн футболи "катеначчо"дан анча фарқ қилиши, ҳужумларга асослангани ортиқ ҳаммага маълум. Аммо, кеча турклар итальянча услубни танлади. Ҳимояда "ётиб", ўз вазиятини кутиш ва ундан фойдаланиш... Бироқ, Гюнеш майдон марказида Жоржиньони "занжирбанд" қилолмади. Италиянинг олдинги ўйинларини кузатганлар биладики, "Челси" хавбекини ёпа олмасангиз, 4-5 нафар футболчини ёпишга мажбур бўласиз. Кеча ҳам шундай бўлди. Италия гўё 11 эмас, 16 киши бўлиб ўйнаётгандек. Бунда асосий айбдор таянч ярим ҳимоячилари Окай Йокушлу ҳамда Ўзан Тўфон ҳисобланади. Айнан улар майдон марказини очиқдан очиқ рақибга топширишди. 

Туркия танаффусга қадар ўз мақсадига эришгандек туюлди. Ҳа, жамоа гол ўтказиб юбормади. Мақсад 2-таймда асабийлаша бошлайдиган итальянлар дарвозаси олдида ўз вазиятларини юзага келтириб, улардан фойдаланиш ва 3 очко олиб кетиш эди. Шенол Гюнеш шу туфайли ҳам танаффусдан кейин тезкор Женгиз Ундерни майдонга чиқарди. Аммо, турклар 1-бўлимлаёқ ўйинни ютқазиб бўлишган эди. Футболчилар рақибнинг важоҳатини кўриб, руҳан синиб қолишди.

Шу юздан Кьеллини турклар жарима майдончасигача келиб, зарба бераётган бир пайтда Франция чемпионатининг охирги мавсумида феноменал ўйин кўрсатган Бурак Йилмаз Доннарумма билан учрашишни орзу қилиб ўтирганди. Руҳий зўриқишлар 2-бўлимда бўй кўрсатди ва 3 бор салбий натижасини берди. Гюнеш аслида ўйин картинасини ўзгартиришни истаса, Ундерни эмас, таянч ярим ҳимоясида ўйнайдиган яна кимнидир майдонга чиқариб, марказни эгаллашга ҳаракат қилиши керак эди. 

Бир томондан бу вариант ўйиндан олдин режада бўлмаган бўлиши ҳам мумкин. Яъни, Италиянинг даҳшатли старти Туркияни ўз ярим майдонига қамагандир. Ҳа, бу Италияни ютиш имконсиз эди. Аммо, Гюнешнинг мудофаада ўйнаш тактикаси ҳам тўғри эмаслигини якуний натижа исботлади. У майдон марказини бой бергани туфайли шармандаларча ютқазди.  

P.s.: Тўғри, кечаги Италияга қарши олдинга ўтиш таваккал бўларди. Аммо, умуман таваккал қилмаслик мутлақ хато бўлди.

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика