"Эмполи" Паоло Мальдинининг ўғлини ижарага олди
11 июл 2023 11:50
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/756674_original.jpg)
![](/upload/storage/756674_220.jpg)
"Эмполи" Паоло Мальдинининг ўғлини ижарага олди
"Эмполи" матбуот хизмати "Милан" ярим ҳимоячиси Даниэль Мальдини ижарага олинганини эълон қилди.
Ижара келишуви 2023/24 йилги мавсум охиригача мўлжалланган бўлиб, унга сотиб олиш ҳуқуқи ҳақидаги банд ҳам киритилган.
Даниэль Мальдини ўтган мавсум ижара асосида "Специя"да тўп тепди ва 20 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди. Унинг "Милан" билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчини 3 млн еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар