

Бразилиялик футболчи 6 март куни Парижда “Реал”га қарши баҳсда жароҳати боис майдонга туша олмайди. Мадриддаги илк учрашувда қироллик клуби 3:1 ҳисобида ғолиб чиққанди.
“Неймарга ғалабани совға қилмоқчимиз. Учрашувга ишонч билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Таркибмизда кўплаб иқтидорли футболчилар бор ва улар ўз имкониятларини кутиб туришибди. Биз “камбэк”ни амалга оширишга қодирмиз.
Неймарни “Реал”га қарши майдонга туша олмаслиги маълум, шунга қарамай у доим биз билан. Унинг мйдонда бўлиши бизга жуда катта фойда бўларди, аммо бошқа футболчилар билан ҳам ғалаба қозонишимизга ишонаман”, дея Эмерининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.



