UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  0 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  0 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  9 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  2 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0

Элдор Шомуродов "Сассуоло"га қарши ўйинда Абрахамнинг ўрнига асосий таркибда майдонга тушиши мумкин Янгиликлар

Элдор Шомуродов "Сассуоло"га қарши ўйинда Абрахамнинг ўрнига асосий таркибда майдонга тушиши мумкин

"Рома" якшанба кунги ўйин олдидан Тэмми Абрахам ҳақида қайғурмоқда.

Бу ҳақда romapress хабар бермоқда.

Англиялик футболчи "Интер"га қарши Италия Кубоги доирасидаги ўйиннинг сўнгги дақиқаларида пайларидан жароҳат олди. Бош мураббий Жозе Моуринью унинг ўрнига Феликсни туширди.

Абрахам жароҳатидан сўнг машғулотларда тўлиқ иштирок этмади, у клуб мураббийлар штаби билан индивидуал машғулотлар билан чекланди. Аммо, Моуринью унинг тўлақонли машғулотларга қайтишига умид қилмоқда.

Агар 24 ёшли футболчи бугунги машғулотларни ноқулайликларсиз ўтказса, унда у жамоа билан Режо-Эмилияга йўл олади.

Клуб унинг соғайиб кетишига умид қилмоқда. Агар у тўлиқ ўзини тайёр ҳис қилса ҳам, у билан таваккал қилинмайди. Бу ҳолатда асосий таркибда англияликнинг ўрнини катта эҳтимол билан ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродов эгаллайди.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика