UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Элдор Шомуродов ўтиши кутилаётган “Кальяри” қандай жамоа? (мутолаа учун) Янгиликлар

Элдор Шомуродов ўтиши кутилаётган “Кальяри” қандай жамоа? (мутолаа учун)

Элдор Шомуродов 2020 йилдан буён Италияда.

Дастлаб, “Женоа”да, кейин Римда, ўтган мавсум “Специя”да. Афтидан, сурхондарёлик футболчининг “этиксимон” мамлакатдаги эндиги “бекати” “Кальяри” бўлади. Ҳар қалай, бу ҳақда Элдор ёки унга алоқадор шахслар очиқ айтмаган бўлса-да, хориж инсайдерлари аллақачон бу ҳақда хабар бериб бўлди. 

Хусусан, таниқли инсайдер Никола Скира Шомуродов фаолиятини “Кальяри”да давом эттиришини маълум қилди. Унга кўра, томонлар ўзаро келишиб олишган. “Кальяри” Элдорни сотиб олиш шарти билан ижарага олади. Футболчи билан шартнома 2027 (1+3) йилга қадар амал қилади. 

Хўш, ўзи “Кальяри” қандай жамоа? Клуб жойлашган шаҳар-чи? 

Эҳтимол, Элдор YouTube’дан ушбу шаҳар тўғрисидаги видеоларни кўраётгандир, биз ҳам ўқувчиларни шу ҳақда таништиришга аҳд қилдик. 

Сардиния ороли ёки бўлмаса вилоятида жойлашган ушбу ҳудуднинг аҳолиси 155 мингдан ортиқ. Ҳудиди 85,01 км кв дан ортиқ бўлган ҳудудда яшовчи аҳолининг катта қисмини италянлар ва сардинияликлар ташкил қилади. 30 октябрь – шаҳар куни деб белгиланган. 

“Кальяри” футбол жамоаси ҳақида гапирганда, унинг ташкил этилганига 103 йил бўлганини айтиш жоиз. 1920 йилда ташкил қилинган клуб кўп йиллар “А” ва “Б” Сериясида ўйнаган. Янги мавсумдан бошлаб клуб “А” Серияда иштирок этади. 

Ўз вақтида “Лестер эртаги”ни яратган мураббий Клаудио Раньери жамоа бош мураббийи ҳисобланади ва айнан у ўтган мавсум жамоани “Б” сериядан олиб чиқа билди. 

Клуб стадиони бўлган “Сардиния арена” ўз бағрига 23 486 нафар мухлисни сиғдира олади. 

Жамоа “А” Серияда илк бор 1964 йилда ўйнаган ва ўша мавсумдаёқ 7-ўринни эгаллаган. 1993-94 йилги мавсумда “Кальяри” УЕФА Кубоги финалига чиққан. Чорак финалда Туриннинг “Ювентус”ини мағлуб этган жамоа якунда Миланнинг “Интер”ига мағлуб бўлган.

Клубда бугунга қадар Оскар Табарес (1994—1995, 1999), Массимилиано Аллегри (2008—2010), Жанфранко Зола (2014—2015) каби машҳур мураббийлар фаолият олиб борган. 

Умуман олганда жамоанинг ижобий натижалари қуйидагича:

“А” Серия доирасида:

1969/70 йилги мавсум – чемпион

1968/69 йилги мавсум – кумуш медал

“Б” Серия доирасида:

2015/16 йилги мавсум – чемпион

Италия кубоги доирасида:

1968/69 – финалчи

Элдор Шомуродов қачон, қандай шартлар асосида клубда фаолиятини бошлаши ҳозирча расман аниқ эмас. Ўзбекистонлик футболчининг ушбу клубдаги ўйинларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

С. О

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика