UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 19:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  8 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  2 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  0 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  5 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  26 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  20 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  37

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим" Янгиликлар

Элдор Бойматов: "Ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлишини айтгандим"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Элдор Бойматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувда ҳимоядан ўйин ташкил этишни мақсад қилгандик. Чунки Суперлига клуби билан очиқ футбол намойиш этиб бўлмасди. Биз ҳимоядан ўйин ташкиллаб, қарши ҳужумда ўз имкониятимизни кутдик.

- "Бунёдкор"га қарши ўйиндан олдин жамоани қандай руҳлантирдингиз?

- Бизнинг йигитлар учун "Бунёдкор" стадионида ўйнашнинг ўзи катта мотивация бўлди. Чунки таркибимиздаги 90 фоиз йигитлар бу стадионда биринчи марта футбол ўйнади.

- "Бунёдкор" сиз кутганчалик ўйин намойиш этиб бера олдими?

- Албатта, биз "Бунёдкор"дан мана шундай ўйинни кутгандик. Учрашувнинг бошида гол урилганида балки йирик ҳисоб ҳам қайд этилиши мумкин эди. Танаффусда йигитларга хотиржамликни сақлаш лозимлиги, ҳужумда битта бўлса ҳам имкониятимиз бўлиши ҳақида айтгандим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика