El Chiringuito журналисти: Бартомеу истеъфога чиққан тақдирда, Месси "Барселона"да қолиши мумкин

Alisher
26 авг 2020, 14:38
"Барселона" сардори Лионель Мессининг клубда қолиш эҳтимоли бор.

El Chiringuito журналисти Жозеп Педреролнинг хабар беришича, агар клуб президенти Жозеп Бартомеу истеъфога чиқса, аргентиналик футболчи қарорини ўзгартириши ва "Барселона"да ўйнашни давом эттириши мумкин.

Олдинроқ, Месси учун фаворит дея "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари эътироф этилаётган эди. Шунингдек, футболчининг ўзи "Манчестер Сити"да ўйнашни хоҳлаётгани борасида ҳам хабарлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, кеча Месси факс орқали "Барса"ни клубини ўзгартирмоқчи эканлигини хабар қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/elchiringuitotv

Сўнгги янгиликлар

Барча ›