Манба: Лионель Месси "Манчестер Сити"ни танлади

Alisher
26 авг 2020, 10:47
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Манчестер Сити"га ўтишга қарор қилди.

Бу ҳақда журналист Марсело Бехлер хабар бермоқда. Олдинроқ, Мессининг "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан музокаралар ўтказгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ҳар мавсумнинг сўнггида битимни бир томонлама бекор қилиш бандидан фойдаланмоқда. Агар Месси битимни бир томонлама бекор қилишга уринса, "Барселона" у билан судлашади.

33 ёшли Месси якунланган мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ва 26та ассист қайд этди.

Лео Месси - "Барселона" тарбияланувчиси ва клуб тарихадаги энг яхши тўпурардир. Месси "Барса" таркибида 4 бор Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/marcelobechler