Эктор Купер: "ЖЧ-2022га чиқиш учун Осиёдаги барча терма жамоалар қаттиқ кураш олиб боришади"
25 мар 2019 15:26
Янгиликлар
Эктор Купер: "ЖЧ-2022га чиқиш учун Осиёдаги барча терма жамоалар қаттиқ кураш олиб боришади"
«Бугун гол киритиш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Аммо фақат уларнинг биттасидан унумли фойдаландик. Биз бу келгусида бу йўналишда иш олиб борамиз. Ўйлайманки, бу мусобақадан ўрин олган ўйинлар биз учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Эндиликда хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқамиз. Аввал ҳам айтганимдек, бор эътиборимиз Жаҳон чемпионати саралашига қаратилган.
Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий. Терма жамоамиз шифокорларининг хабар қилишича, Шукуров камида икки ойга сафдан чиқди.
Ўзбекистоннинг Хитойга қарши аввалги ўйинлари билан бугунги ўйинни солиштира олмайман. Мен аввалги ўйинларда терма жамоа бош мураббийи эмасдим. Аммо Хитойда таркибда янги футболчилар борлиги биламан. Каннаваро улар билан яхши жамоа шакллантира олишига ишонаман. Хитой ҳам биз каби бор эътиборини Жаҳон чемпионати саралашига қаратган. Ўйлашимча, Қатар 2022 га чиқиш учун Осиёдаги барча терма жамоалар қаттиқ кураш олиб боришади. Биз йўлланмани қўлга киритиш учун бор кучимизни сарфлаймиз», - деди Купер.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар