UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  3 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   3 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Эксперт фикри: "Умарали рақобатдан қўрқадиган футболчи эмас. Мураббийлар орзусидаги ўйинчи" Янгиликлар

Эксперт фикри: "Умарали рақобатдан қўрқадиган футболчи эмас. Мураббийлар орзусидаги ўйинчи"

"Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси, ўтган йилдан бери асосий таркибда тўп тепиб келаётган Умарали Раҳмоналиев фаолиятида янги саҳифа очилмоқда.

У Леонид Слуцкий бошчилигидаги "Рубин"га ўтмоқда. Бир неча соат олдин Умарали Раҳмоналиевнинг сайтимизга берган интервьюсини мутолаа қилган эдингиз. Эндиликда мутахассис фикри сифатида "Бунёдкор" ўринбосарлар жамоаси мураббийи Абдуҳамид Қодировга юзландик. 


Слуцкининг алоқага чиққани, "Рубин"га қачон бориб қўшилиши ва бошқа жамоаларнинг таклифи — Умарали Раҳмоналиев


— "Рубин" жамоаси мураббийлари Умаралидаги яхши жиҳатларни кўра олганки, уни жамоага таклиф қилишган. У рақобатдан қўрқадиган футболчи эмас. Умарали билан U-21 жамоасига бирга ишлаганман. Яхши биламан. Мағлубиятга учрашни ёмон кўради. Ютқазган ўйинларимизда ҳаттоки йиғларди. Қайсидир маънода мураббийлар орзусидаги футболчи.



— Майдон ташқарисида ҳақиқий камтар ўзбек йигити. Майдонда эса жангчи. Катта ҳажмдаги ишни бажаради. Айниқса рақибдан тўпни олиб қўйиб ҳужумни бошлаш қобилияти эвазига "Рубин"да ўрнига эга бўлиши мумкин. Етакчилик ҳислатини ҳам юқори баҳолаган бўлардим. Ўзини кўрсатиш имконияти юқори, дея оламан. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика