UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  3 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  1 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  4 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  19 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  30 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1

Слуцкининг алоқага чиққани, "Рубин"га қачон бориб қўшилиши ва бошқа жамоаларнинг таклифи — Умарали Раҳмоналиев Янгиликлар

Слуцкининг алоқага чиққани, "Рубин"га қачон бориб қўшилиши ва бошқа жамоаларнинг таклифи — Умарали Раҳмоналиев

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев Россиянинг "Рубин" клуби билан келишувга эришганидан хабарингиз бор.

Яқинда 19 ёшни қарши олган футболчи эндиликда фаолиятини Россияда давом эттиради. Фақатгина у янги жамоасига қачон бориб қўшилиши мавҳумлигича қолмоқда. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Раҳмоналиев билан суҳбатлашди. 


Расман: "Бунёдкор" ўйинчиси Раҳмоналиев "Рубин"га ўтади


- "Рубин" таклифи қачон ва ким томонидан бўлди?

- Биринчи давра якунланиши арафасида "Рубин" қизиқиш билдираётгани маълум бўлди. Агентларим томонидан бош мураббий Леонид Слуцкийга  ўйинларим туширилган видеотасвирни кўрсатилган экан. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Агентлар ва мураббий менга алоқага чиқишди. Жамоага таклиф қилишди. 

- Легионерга айланишга ўзингизни қанчалик тайёрман, деб ўйлайсиз? 

- Хорижда тўп тепиш қандай бўлишини бошимдан ўтказмаганман. Футболда қаттиқ меҳнат ва матонат эвазига юксак марраларни забт этиш мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 


- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бормиди? Нима учун айнан "Рубин" варианти танланди?

- Албатта таклифлар бўлди. Менга кўпроқ "Рубин" маъқул келди. Россия чемпионати кўплаб ўзбекистонлик футболчиларга трамплин вазифасини ўтаб беради.  

- Янги жамоангиз сафига қачон бориб қўшилишингиз аниқ бўлиб улгурдими?

- "Рубин"га қачон боришим номаълум. 


"Рубин" Раҳмоналиевни ушбу ёздаёқ ўз таркибида кўрмоқчи


- "Бунёдкор" сўнгги ўйинларни муваффақиятсиз ўтказмоқда...

- Буни омадсизлик билан боғлаган бўлардим. Бутун жамоадан тортиб оддий ишчига қадар борини беряпти. Меҳнат ҳеч қачон самарасиз қолмайди. Ишлашда давом этамиз. "Бунёдкор"нинг натижаларини яхшилаш учун бор кучимизни сарф қиламиз. Буни амалда кўрсатамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика