"Рубин" Раҳмоналиевни ушбу ёздаёқ ўз таркибида кўрмоқчи
20 авг 2022 18:35
Янгиликлар
"Рубин" Раҳмоналиевни ушбу ёздаёқ ўз таркибида кўрмоқчи
"Championat.Asia" маълумотларига кўра, "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев яқин орада Россия чемпионатига йўл олиши мумкин.
Қозон клуби яқинда Раҳмонилев трансферини ижобий ҳал қилганди ва хавбек Coca Cola Суперлигаси жорий мавсуми якунига етгач, қишда "Рубин" сафига қўшилиши лозим эди. Бироқ "Рубин" 19 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасининг ўзида қўлга киритмоқчи.
Айни пайтда клублар товон пули борасида музокаралар олиб боришмоқда. Бизга маълум бўлишича, "Рубин" "Бунёдкор"га таклиф билан чиққан. Агар томонлар келиша олишмаса, ярим ҳимоячи Россияга қишда текинга кетади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар